"Челси" "Ливерпул"нинг устидан куляптими?
15 авг 2023 18:45
Янгиликлар
"Челси" "Ливерпул"нинг устидан куляптими?
"Челси" "Саутгемптон" ва Бельгия термаси ярим ҳимоячиси Ромео Лавия билан оғзаки келишувга эришди.
Трансфер суммаси 50 миллион фунт + бонуслар кўринишида бўлади. Шартнома "7+1" кўринишида имзоланади. Бугуноқ клублар охирги расмиятчиликларни ҳал қилиши кутилмоқда. Эртага эса футболчи лондонликлар учун тиббий кўрикдан ўтади.
Хабарингиз бор, аввалроқ 19 ёшли Лавияга "Ливерпуль" қизиқаётганди, бироқ "аристократлар" Мойсес Кайседо сингари бу ярим ҳимоячини ҳам илиб кетишди.
Ўтган мавсум Лавия барча мусобақаларни инобатга олганда 35 та ўйинда майдонга тушди, биттадан гол уриб, голли узатма етказиб берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар