

"Аристократлар" у учун 60 миллион евро беришга тайёр.
Манбанинг хабар беришича, Англия клуби Левани ёзги трансфер ойнасида сотиб олиш ниятида. Шунингдек, форвардга ПСЖ ва "Манчестер Сити" қизиқмоқда.
32 ёшли Левандовски ўтган мавсумда 40 ўйин ўтказиб, 48 та гол урди ва 9 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан тузилган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.



