«Челси» Каррисо, Элтон ва Мойяга қизиқмоқда

Narzulla Saydullayev
27 сен 2015, 13:00
«Челси» Тибо Куртуанинг жароҳати туфайли янги дарвозабон қидирмоқда.

Daily Mail нашри хабарига кўра, Лондон клуби Хуан Пабло Каррисо («Интер»), Элтон («Порту») ва Мигель Анхель Мойя («Атлетико») каби посбонларни кузатмоқда.

«Челси» агар АПЛ бунга рухсат берса мавсум ўртасида янги дарвозабонни рўйхатдан ўтказмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Беговичнинг ўринбосари 21 ёшли Жамол Блэкмэн ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru