"Челси" Иванович билан янги шартнома борасида музокара бошлади

Tolibjon Qosimov
11 мар 2014, 16:50
"Челси" 30 ёшли ҳимоячиси Бранислав Иванович билан шартномани узайтириш борасида музокара бошлади, деб хабар бермоқда "Daily Mail".
Лондонликлар сербиялик футболчи билан янги 4 йиллик шартнома тузмоқчи. Унинг амалдаги шартномаси 2016 йилда тугайди.

Иванович "Челси"га 2008 йил Москванинг "Локомотив" клубидан 12 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. "Кўклар" сафида у 255та ўйин ўтказиб 25та гол урди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net