«Челси» ҳужумчисини айтганидан арзонга сотмайди

Omonjon To`xtamirzayev
20 июл 2017, 13:15
Лондоннинг «Челси» жамоаси «Атлетико» клубидан келган совчиларга ён босишни истамаяпти.

«Атлетико»да Коста ва "кўклар" устози Антонио Конте ўртасидаги келишмовчиликдан унумли фойдаланиб қолмоқчи ва форвардни арзонроққа қўлга киритишни режалаштиргандилар. Аммо англияликлар 28 ёшли футболчи билан 44 млн фунтдан кам бўлмаган сумма эвазига хайрлашадилар.

Таъкидлаш лозим, Англия чемпионлари Костага «Реал» ҳужумчиси Альваро Мората мисолида ўринбосар топиб бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru