

“Брайтон” “Челси”дан 19 ёшли ҳимоячи Тарик Лэмптини сотиб олганини эълон қилди. Трансфер суммаси ошкор қилинмаган. Тарик янги клуби билан 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзолаган. Лэмпти “Челси” сафида АПЛ доирасида 2019 йил декабрида “Арсенал”га қарши баҳсда дебют қилганди. Бундан ташқари у Англия Кубоги доирасида 2 та ўйинда майдонга тушган.



