"Челси" Дибалага қизиқмоқда
06 июл 2023 11:07
Янгиликлар
"Челси" Дибалага қизиқмоқда
"Челси" "Рома" ҳужумчиси Пауло Дибалага қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "Corriere dello Sport".
Манбага кўра, лондонликларнинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино 29 ёшли аргентиналик футболчини сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
Дибала ўтган ёздан бери "Рома"да тўп тепади. 2022/23 йилги мавсумда у римликлар сафида 38 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали унинг нархини 30 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар