UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  2 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  12 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". "Пахтакор" - чемпион! Янгиликлар

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". "Пахтакор" - чемпион!

2007 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасида "Odil Junior" футболчилари зафар қучгани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу мусобақадаги энг катта ёш 2006 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги курашда эса "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчилари ғолибликни қўлга киритишди.

"Миллий" стадион ҳудудидаги майдонда бўлиб ўтган финал ўйинида "Пахтакор" "Odil Junior"га қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Шундан сўнг мусобақа регламентига кўра пенальтилар сериясига навбат етиб келди. Бунда омад ёш "пахтакорчилар" томонида бўлиб, улар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

3-ўрин учун кечган баҳсда эса БЎСМ-16 "Локомотив" тарбияланувчиларини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мусобақа якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бунда турнир бош ҳомийлари "ChaCha" ва "Tudor" савдо белгилари томонидан эсдалик совғалар болакайларга топширилди. Шунингдек, ҳар бир чизиқ бўйича энг яхшилар ҳам аниқланди.

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақасининг энг яхшилари:

"Энг яхши дарвозабон" - Ботир Султонов ("Odil Junior")
"Энг яхши ҳимоячи" - Салоҳ Турсунов ("Пахтакор")
Энг яхши ярим ҳимоячи - Шуҳрат Абдухалилов ("Локомотив")
Энг яхши ҳужумчи - Мирмақсуд Мирусмонов (БЎСМ-16)
"Мусобақанинг энг яхши футболчиси" - Даниль Панфёров ("Odil Junior")

Шунингдек, финал учрашувининг "Энг яхши футболчиси" деб "Пахтакор" дарвозабони Диёр Тўлаганов топилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика