UZ

Сўнгги янгиликлар

07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  9 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  6 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  7 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  2 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  7 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  2 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2 20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  7 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  3 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  4

Эрон мураббийи: "Ўзбекистон футзал терма жамоаси катта футболдаги қизлардан йиғилган" Янгиликлар

Эрон мураббийи: "Ўзбекистон футзал терма жамоаси катта футболдаги қизлардан йиғилган"

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023" мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Тожикистон 0:16 Эрон учрашувидан сўнг бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.

"Тошкентга 3 кунлик тайёргарлик билан етиб келган эдик. Лекин ўйиндан ўйинга футзалчилар ўртасидаги боғламлар яхшироқ ишлаяпти. Рақибларга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, Эрон ўз ўйинини топиб боряпти.

Гуруҳдаги асосий рақибимизга қарши ўйин қолди. Ўзбекистонга қарши баҳс нисбатан қийинроқ бўлса керак. Лекин улар катта футболда ҳаракатланадиган қизлардан таркиб топишган. Мен эса футзал бўйича Эрон суперлигасида ўйнайдиган қизлар билан келдим. Ғалаба учун ҳаракат қиламиз", — дейди Форузан Сулаймони хоним.

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши футзалчиси сифатида эътироф қилинган Сара Ширбейги ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "Рақибларда ўтган йилгига нисбатан ижобий томонга ўзгариш бор. Кеча Ўзбекистонни ҳам кузатдик. Анча томошабоб ўйин кўрсатишди. Умид қиламанки, охирги турда ажойиб тўқнашув гувоҳига айланамиз".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика