UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  0 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  0 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  7 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  4 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  5 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  3 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  23 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  5 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  6 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  13

CAFA U-15 Boys Tournament: Афғонистон ишончли тарзда Тожикистонни мағлубиятга учратди Янгиликлар

CAFA U-15 Boys Tournament: Афғонистон ишончли тарзда Тожикистонни мағлубиятга учратди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA U-15 Boys Tournament мусобақаси 1-тур учрашувлари якунига етди.

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қирғизистон U-15 футболчилари билан куч синашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Турнинг иккинчи ўйинида мезбон Тожикистон ва Афғонистон ўсмирлари баҳс олиб борди. Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқарувида ўтказилган ўйинда афғонистонлик ёш футболчилар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Туркманистон U-15 мазкур турда дам олди. 


1-турдан кейин Афғонистон ўсмирлар термаси тўплар нисбати бўйича яхшироқ натижа қайд қилган ҳолда 1-ўринда бормоқда. Ўзбекистон U-15 термаси ҳозирча иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

CAFA U-15 Boys Tournament
Тожикистон, Душанбе
3 июль, душанба

Афғонистон U-15 – Тожикистон U-15 — 3:1
Голлар:
Фардин Носири (2), Сайид Ашгур Ҳусайни (83, 90+6) – Файзиддин Назаров (41)
Огоҳлантириш: Фардин Носири (7)
Бош ҳакам: Жасур Мухторов (Ўзбекистон).
Қанот ҳакамлари: Бахтиёр Шавкатов, Султонмурод Улфатов (иккиси – Ўзбекистон).
Захира ҳаками: Спартак Даниленко (Қирғизистон).




Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика