UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  0 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  6 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  0 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  16 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  18 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  24 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  10 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  5 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  4 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  43

"CAFA Nation's Cup-2023". Ўзбекистон Шомуродовнинг дубли эвазига Туркманистонни мағлуб этди Янгиликлар

"CAFA Nation's Cup-2023". Ўзбекистон Шомуродовнинг дубли эвазига Туркманистонни мағлуб этди

"CAFA Nation's Cup-2023" мусобақаси доирасидаги Туркманистон – Ўзбекистон учрашуви якунланди.

"CAFA Nation's Cup-2023", 2-тур

Туркманистон – Ўзбекистон - 0:2

14 июнь 2023 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 20:30.

Ҳакамлар: Нурзатбек Абдикадиров (Қирғизистон), Сергей Гришченко (Қирғизистон), Сарвари Моҳд Шариф (Эрон), Акрами Ҳасан (Эрон)

Комиссар: Жамали Омид (Эрон)

Голлар: 0:1 - 52, Элдор Шомуродов (Ҳожимат Эркинов), 0:2 - 86, Элдор Шомуродов (Жамшид Искандеров)

Ўзбекистон - 12.Абдувоҳид Неъматов, 5.Абдуқодир Ҳусанов, 7.Отабек Шукуров, 10.Жалолиддин Машарипов (8.Жамшид Искандеров, 73), 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов (Бобир Абдихолиқов, 90+2), 15.Умарбек Эшмуродов, 17.Сардор Собирхўжаев (11.Остон Ўрунов, 46), 19.Азизбек Турғунбоев (25.Хожимат Эркинов, 46), 20.Акмал Мозговой (9.Одилжон Ҳамробеков, 46), 22.Дилшод Саитов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 65).
Захира: 1.Ўткир Юсупов, 16.Ботирали Эргашев, 18.Абдулла Абдуллаев, 26.Аббосбек Файзуллаев, Жамшид Болтабоев, Иброҳимҳалил Йўлдошев.

Туркманистон - 1. Расул Чариев, 8. Аҳмет Атаев, 2. Гуйчмурат Аннагулиев, 3. Йилас Тойжанов, 4. Мекан Сапаров, 6. Ибраим Маммедов, 10. Ресул Ҳожаев, 15. Абди Башимов, 17. Алтинмурат Аннадурдиев, 18. Йилас Сапармаммедов, 24. Шаназар Тиркишов.

Захира: 5.Ата Гелдиев, 7.Арсланмурат Аманов, 9.Мурат Аннаев, 11.Дидар Дурдиев, 12.Батир Бабаев, 13.Велмурат Баллаков, 14.Мейлис Диниев, 16.Довлетяр Бердиев, 20.Бегимурат Байов, 21.Арзувгули Сапаргулиев, 23. Теймур Чариев, 25. Мирза Бекназаров.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Бизни кузатиб борган барчага миннатдорчилик билдириб қоламиз.

90+3. Искандеров Инстаграм сторисида айланадиган ҳаракат амалга оширди. 

90+2. Терма жамоамиз таркибида ўзгариш: Шомуродов ўрнига Абдихолиқов учрашувни якунлаб қўяди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

86. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродоввввввввввввввв!!! Дубль!!! Терма жамоамиз сардори иккинчи голни бугун таваллуд айёмини нишонлаётган таниқли шарҳловчи Даврон Файзиевга бағишлади. 

85. Бизга кўпроқ гол, рақибимизга кўпроқ шифокор керак.

83. Терлаган бўлса ҳам ҳимоячимизнинг пешонасидан ўпиб қўйиш керак. 

80. Ухх! Сал қолса, учинчи х ҳарфи ҳам қўшиларди. Туркманистонлик футболчилар икки марта дарвозамиз билан (дарвозабон эмас) теннис ўйнади. Кетма-кет икки зарбага ҳам дарвоза устуни жавоб қайтарди.

14410 томошабин бугунги учрашувга ташриф буюрибди. Қолганлар Спорт телеканалидан умидвор.

75. Ўзбекистоннинг шимолий-шарқий нуқтасидаги стадионнинг шимолий-шарқий бурчагидан стандарт амалга оширдик.

73. Ўзгариш: Искандеров Машариповни алмаштирди.

69. Шомуродов қарши ҳужумда ажойиб тарзда рақибидан қочиб кетди, унинг зарбасидан сўнг дарвозага киришни истамаган тўп қочиб кетди. 

65. Терма жамоамиз таркибида ўзгариш: Алижонов Саидовни алмаштирди.

59. Қўшниларимиз шиддат кўрсатишмоқда. Кетма-кет ҳужумлардан сўнг бурчак зарбаси ишлаб олишди.

52. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Эркиновнинг ўнг қанотдан узатган пасидан кейин Шомуродов ўзи қилиши лозим бўлган ишни ажойиб тарзда амалга оширди. Ҳужумчимиз голини 1 ёшга тўлган қизига бағишлади.


50. Остон Ўруновнинг зарбаси дарвоза тўсини ва устуни туташадиган нуқтага тегиб, майдонни тарк этди. 

46. Терма жамоамиз таркибида ўзгаришлар; Собирхўжаев ўрнига Ўрунов, Турғунбоев ўрнига Ҳамробеков, Мозговой ўрнига Эркинов майдонга туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Айтганча, стадионда жой етарлича.

45+2. Неъматов боксчилардан кам бўлмаган куч билан бурчакдан узатилган тўпни нокдаунга учратди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Статистикага қараб қўйиш керак, бугун қўшниларимиз шифокорлари камида жамоа дарвозабонидан кўпроқ масофани босиб ўтишди.

42. Туркманистонлик футболчининг қанотдан узатган тўпини голга айланиши учун Ибрагимович футболга қайтиши талаб этилади.

40. ЗАРБА! Турғунбоев пешонаси билан рақиб дарвозасининг пешонасини нишонга олди.

38. Хавфли вазият! Шомуродов бошлаган ҳужумни Мозговой давом эттирди, унинг узатмасидан кейин Расул Чариев сувга калла ташлагандек отилди.

35. Туркманистонлик ҳимоячи Шомуродовнинг юзини нишонга олди. Ҳужумчимиз эса ҳали кўрсатиб қўяман дегандек бош ирғади.

32. Ҳакам тўққиз қадам олға юриб, рақиб футболчисига қимирламасликни буюрди. Ўзбекистон термасининг стандартини эса ҳимоячилар бартараф этишди. 

27. Шомуродов ўйиндан ташқари ҳолатда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

21. Насруллаевнинг зарбаси рақиб ҳимоячисининг бели оғришига ҳамда юртдошларимизнинг бурчак тўпи ишлашига сабаб бўлди.

19. УХХХХ! Туркманистоннинг хавфли ҳужуми! Абдувоҳид Неъматовдан сейв!

18. ЗАРБА! Шомуродовнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб майдонни тарк этди!

17. Азизбек Турғунбоев ҳозир шифокорлардан ёрдам олмоқда

15. Туркманистоннинг ҳужумини Шерзод Насруллаев қайтаришга эришди.

15. Элдор Шомуродов фаол ўйнамоқда

5. Ўйинда ташаббус Ўзбекистон томонида

2. Туркманистоннинг ҳужуми, чап қанотдан оширилган тўпга Неъматов биринчи етиб келди

1. Илк ҳужум, Насруллаевнинг жарима майдонига узатган тўпни Расул Чариев ушлаб олди

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:30да бошланади.

Рейтинг: -70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика