UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  3 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  13 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  14 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  11 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  27 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  5 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  19 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

"CA" қорга бурканган Қаршига учиб келди ФОТО Янгиликлар

"CA" қорга бурканган Қаршига учиб келди ФОТО

Ниҳоят "CA", "Ал Файсали", Осиё чемпиони бўлган "насафчилар"ни ўз бағрига олган Тошкент-Қарши йўналишидаги самолёт бундан бир неча дақиқа аввал Қарши шаҳридаги халқаро аэропортга келиб қўнди.

"Насаф" клуби "Ал Файсали" делегацияси, Осиё чемпионларига айланган тўрт нафар футболчи Одилбек Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев, Дониёр Нарзуллаев ҳамда Бобир Абдихолиқовни тантанали равишда кутиб олишди.

"Ал Файсали" Қаршига етиб борди 

Биз эса аэропортдан тўғри "Марказий" стадионга қараб йўл олдик. Қорга бурканган Қаршида эса қор ёғиши янада авж олаётганди. "Ал Файсали" жамоаси аэропортдан тўғри Қарши шаҳридаги "Ҳаёт" меҳмонхонаси томон йўл олди.

Об-ҳавонинг жуда ноқулай келгани ва "Марказий" стадион майдони тўлиқлигича қор билан қоплангани боис, ҳар иккала жамоа футболчилари ўйиндан олдинги расмий машғулотларини асосий стадионда ўтказишмади.

"Насаф" биз келгунга қадар ўз қароргоҳида машғулот ўтказган бўлса, "Ал Файсали" жамоаси бугун машғулотларга чиқиш-чиқмаслиги номаълум. Чунки ноқулай об-ҳаво туфайли рейс кечиккани сабабли, жамоанинг режими бузилиб кетди ва камига бу ердаги қалин қор ҳам бунга тўсқинлик қилиши мумкин.

"Ал Файсали" жамоаси бош мураббийи Небойся Йовович иштирокидаги матбуот анжумани бугунча ўтказилмаслиги маълум қилинди. Агарда матбуот анжумани ўтказиладиган бўлса, унда катта эҳтимол билан эртага ўйиндан олдин бўлиб ўтиши эҳтимоли мавжуд.

Биз эса буни пайқаган ҳолда Тошкентдаги аэропортда жаноб Небойся Йововичнинг ўйин олди фикрлари билан қизиққандик.

"Ал Файсали" бош мураббийидан аэропортда олинган интервью

"Ал Файсали" бош мураббийи Қаршидаги қорни кўриб нима деди? ФОТО

Осиё чемпионатида иштирок этган чемпионлар ҳам жамоаларининг машғулотларига улгура олишмади. Лекин шунга қарамасдан улар эртанги бўладиган баҳсда майдонга тушишга ва жамоага ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришди. Айниқса Бобир Абдихолиқов эртанги беллашувни интиқлик билан кутаётганини ва кечаги уларни кутиб олиш маросими уни янада илҳомлантирганини алоҳида қайд этиб ўтди.

Осиё чемпионлари гарчи жисмонан эртанги ўйинга тўлиқ тайёр бўлишмасада, чемпионлик руҳи уларни асло тарк этмаган. Агарда мабодо эртанги баҳсда ушбу футболчилар майдонга тушишадиган бўлса, унда ҳеч иккиланмасдан улар яна бир жасорат кўрсатган бўлишади. Чунки Одилбек Ҳамробеков, Азизжон Ғаниев 27 январь куни Хитойдаги финал учрашувида 120 дақиқа майдонда тер тўкишган бўлса, кейинчалик 2 кун йўлда сарсон бўлишди. Камига янги мавсум олдидан бу футболчилар ҳали янгиланган "Насаф" билан бирорта ҳам машғулотда иштирок этишмаган.

Чиптахонада чипталар сотилмоқда. Об-ҳавонинг ноқулай келганига қарамасдан ишқибозлар чипталарни харид қилишда давом этишмоқда. Маълумотларга кўра, чипталар деярли тугаб қолди.


Майдон ҳолатидан ҳавотирланишга ўрин йўқ. Чунки майдонга махсус материал ёпиб қўйилган.


Толибжон Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов
Қарши шаҳридан махсус

Рейтинг: +87   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика