"Бёрнли"га қарши баҳсда мухлислар баннер кўтаришади. Бу Моуриньо ҳақида эмас

Mirjalol Normatov
23 авг 2018, 14:12
"Манчестер Юнайтед" мухлислари Эд Вудворднинг кетишини истайди.

МЮнинг ижрочи директори трансферлар борасидаги музокараларни ҳам ўтказади. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида Вудворд яхшироқ ҳимоячиларни жамоага жалб қила олмагани учун МЮ мухлисларнинг нафратига учрамоқда.

Шу сабабли манкунианликлар фанатлари "Ed Out" деб ёзилган тахминан 20 метрли баннер тайёрлатишмоқда. Ушбу баннер "Бёрнли"га қарши баҳсда ишлатилиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›