Бухородаги ўйинни бошқарган ҳакам "2" олди. ФОТО

Xayrulla Xoliqov
16 сен 2017, 23:15
Бугун бўлиб ўтган "Бухоро" - "Динамо" баҳсида ҳисоб очилмади.

Қизиғи шундаки, мазкур учрашувни навоийлик таниқли ҳакам Рустам Бобомуродов бошқариб борди ва унинг хатти-ҳаракатлари назоратчи Артём Арутюнов томонидан 4,0 баллга баҳоланди. Бу мактаб баҳосида "2" деганидир. 

Бизга маълум бўлишича, Рустам Бобомуродов "Динамо" дарвозаси томон пенальти қўймаган, балки шунинг учун "икки" олган бўлиши мумкин. Лекин аслида нима бўлганини ўйин видеоёзувини кўргач, аниқ хулосага келамиз. 

Х.Холиқов. 



Бу суратда "Бухоро" бош мураббийи ҳакамнинг қароридан норози бўлаётган бўлса ажаб эмас.  



Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia