UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  1 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13

“Бухоро”да 3 ой ичида учинчи истеъфо Янгиликлар

“Бухоро”да 3 ой ичида учинчи истеъфо

Бу йил ўз олдига Суперлигага қайтишни асосий мақсад қилиб қўйган “Бухоро” жамоасида ўзгаришлар давом этади.

Аввалига бош мураббий Даврон Файзиев тушунарсиз қарорлар билан истеъфога чиқарилганди. Сўнгра орадан бироз вақт ўтгач раҳбарият клуб менежери сифатида Усмон Тошевни “Бухоро”га қайтарганди. Бош мураббий вазифасини бажариб келган Анвар Бердиев ҳам куни-кеча ўз лавозимини тарк этгани ҳақида хабар топдик. Мавсум старти арафасида “Истиқлол” жамоасидан таклиф этилган Анвар Бердиев ва унинг ёрдамчиси Сергей Лебедевга ҳам “Бухоро” жамоасида узоқ вақт ишлаш насиб этмади.

Клуб менежери Усмон Тошев катта эҳтимол билан Тожикистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини буткул якунлаб қайтгач, “Бухоро” бошқарувни ўз қўлига олади. Унга қадар жамоани ўйинларга маҳаллий мураббийлар Мирислом Ҳасанов билан Суҳроб Қобилов тайёрлаб боради. 

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни ўтган йил жамоани бошқарган Жамшид Саидов истеъфога чиқарилгани хабар берилган. 22 апрелда Даврон Файзиев билан хайрлашган клубни май ойида Анвар Бердиев билан ҳам тарк этди.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика