UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  82 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  15 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Бухорода 20 минг кишилик янги марказий стадион шаҳардаги 6-микрорайон ҳудудида қурилади Янгиликлар

Бухорода 20 минг кишилик янги марказий стадион шаҳардаги 6-микрорайон ҳудудида қурилади

Кеча 2022 йилги Ўзбекистон кубоги финал учрашуви ўтказилган Бухородаги стадионни бузиш ишлари бошланиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Боқий Бухоро маданий-этнографик парки барпо этилиши юзасидан 31 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бухоро вилояти ҳокими шаҳар марказидаги "Бухоро" спорт мажмуаси ҳақида ҳам гапирган.

Ботир Зарипов 20 минг кишилик янги марказий стадион Бухородаги 6-микрорайон ҳудудида қурилишини айтиб, 5-6 гектар ер автотураргоҳлар учун ажратилишини маълум қилган.

“Қолган қисмига стадион билан боғлиқ бўлган кичик футбол майдонлари жойлаштирилади, тўрт томондан стадионга кириш мумкин бўлади. Халқлар дўстлиги кўчасида минтақавий футбол академияси қуриляпти. Жами 70 млрд сўм маблағ ажратилди. 5 минг томошабинга мўлжалланган трибуна, 200 ўқувчига мўлжалланган ётоқхона инобатга олинган”, – деган у.



Бош архитектор Зуҳриддин Муҳиддинов ҳам янги стадион борасида қўшимча маълумот берган.

“Бу стадион халқаро андозаларга мос 20 минг томошабин сиғимига эга бўлади. Атрофида автотураргоҳлар ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилади. 28-болалар ва ўсмирлар футбол мактаби негизида Бухоро футбол академияси қурилади. Бу шу йилнинг ўзида бўлади. Бухоро спорт мажмуаси эскирган, юқори балкон қисми авария ҳолатида. Деворида ёриқлар пайдо бўлган. Катта ҳажмдаги томошабинларни жойлаштириш хавф туғдиради.

Янги стадион лойиҳасида эса конференция заллари, спорт соғломлаштириш комплекслари бўлади, ижтимоий имконияти чекланганлар учун имконият яратилади”, – деган у.


Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика