UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  1 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  1 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  14 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  1 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  11 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  12 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20

"Бухоро" – "Пахтакор" ўйини VAR ҳаками вазиятга изоҳ берди. Бош ҳакам фикрини ўзгартирмади Янгиликлар

"Бухоро" – "Пахтакор" ўйини VAR ҳаками вазиятга изоҳ берди. Бош ҳакам фикрини ўзгартирмади

Бугун ЎФА анжуманлар залида ЎзФҲМ раҳбарияти, ҳакамлар, назоратчилар иштирокида ўтган ўйинлардаги вазиятлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

Кечадан буён "Бухоро" – "Пахтакор" учрашувидаги белгиланган пенальти диққат марказида бўлиб турибди. Мазкур учрашувда VAR ҳаками сифатида ишлаган Найим Қосимов вазият бўйича фикрларини билдириб ўтди. 

- VAR ҳаками сифатида қарор чиқаришда 2 та вазият муҳим ҳисобланади. Биринчиси ҳакамнинг майдонда қабул қилган қарори ва унинг шарҳи. Мен шарҳда танага сиқилган қўл, деб эшитдим. Биринчи кўраётган тасвирим ҳакам бераётган шарҳ билан тўғри келмаяпти. Тўп учиб келаётган масофа 25-30 метрни ташкил қилмоқда. Ўйинчи тўп траекториясини кўриб турибди. Тўп теккани йўқ. 6-рақам чап қўлини танасига яширмоқда. Ўнг қўл билан содир бўлган ҳолат эътиборимни тотди – қўл ва тана ўртасида бўшлиқ бор. Ўша вазиятда ўртада тўп кўриняпти. Тўп траекториясини олсак, танага теккан тўп бошқа траектория бўлади. Кўриниб турибдики, тўп ўйинчини тўғри олдига тушяпти. Камералардан келиб чиқсак, бу қарорга келиш қийин бўлди. Бунгача "Пахтакор"нинг битта голи VAR ёрдамида бекор қилинганди. Руҳий тарафлама оғир эди. Мен аралашмасам, иккинчи қарор ҳам "Бухоро" фойдасига ҳал бўлиб қоларди. 

6-рақам қўл билан ўйнаётганида, 80-рақам ҳакамни ёпиб қўймоқда. Ҳакам тўлиқлигича кўра олмагани учун вазиятни қараб чиқишни тавсия қилдим.

Равшан Абдувоҳидов: "Бу вазиятда қўлни орасидан тўп кўринди. Тўп ҳаракати қўлдан бошқа жойга тегиши мумкин эмас. Кўп ҳакамлар кўрмай қолган вазиятини тўп траекториясига қараб аниқлайди. Тўп қўлга тегса, пастга шундай тушади. Ҳозир ҳам фикрим ўзгармаган. Мен бор камерадан максимал кўришга ҳаракат қилдим. Дарвоза ортида камера бўлмаган".


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика