"Бухоро": Мухлислар билан учрашув бўлиб ўтди

Narzulla Saydullayev
2 мар 2017, 10:48
Кеча "Бухоро" мухлислар билан учрашув ташкил қилди.

Йиғилишда Бухоро Вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Жамшид Рашидов, клуб директори Амрилло Нажмиддинов, бош мураббий Улуғбек Бақоев ва барча мураббий ва футболчилар иштирок этишди.

Даставал сўзга чиққан Улуғбек Бақоев барча янги футболчиларни оммага таништирди ва ўтган йиғинлар ҳақида қисқача маълумот берди. Шундан сўнг сўз мухлисларга берилди. Мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Қизиқарли ва узоқ давом этган савол-жавоблардан сўнг жамоа машғулотга ошиқди.

Ўз навбатида кўплаб мухлислар ҳам машғулотларни томоша қилиш мақсадида клуб қароргоҳига ташриф буюришди. Бундан анча руҳланган футболчилар эса кўтаринки руҳда ва яхши кайфият билан хушчақчақ ҳолда машғулотларини ўтказишди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com