UZ

Сўнгги янгиликлар

13:08Гвардиола "Барселона" ҳақида: "Бундай ўйин билан стадионлар ҳеч қачон бўш қолмайди"  0 12:39Улуғбек Бакаев "Бухоро"даги фаолиятини давом эттирадими?  1 12:12"Ямаль Мессидан яхшироқ". "Барселона" собиқ футболчиси ҳайратланарли баёнот билан чиқди  7 11:46МЮ "Вулверхэмптон" голеадори учун 62,5 млн фунт тўлашга тайёр  0 11:19Франция хорижда ўйнаётган энг яхши футболчисини аниқлайди. Номзодлар ичида Мбаппедан ташқари яна кимлар бор?  10 10:50ПСЖ етакчиси «Арсенал»га қарши жавоб учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин  15 10:23Кевин Де Брюйнега асосий даъвогар жамоа маълум  2 09:48«Барселона» «Байер» етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 09:40Рубен Аморим кечаги йирик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:14Ҳусановнинг агенти «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  26 08:50«Ал Ҳилол» мураббийи истеъфога чиқарилди  2 08:24Эрон чемпионати. Яхшибоев ва Юсупов жамоалари дуранг ўйнади  0 07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  8 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  35

“Бухоро” – “Металлург” учрашуви олдидан қизиқарли фактлар! Янгиликлар

“Бухоро” – “Металлург” учрашуви олдидан қизиқарли фактлар!

Хабарингиз бор, 30 сентябрь, шанба куни Бухорода катта футбол байрами.

Шу куни олий лиганинг 23-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Металлург” учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур баҳс қизғин ва томошабоп руҳ остида ўтиши кутилмоқда. Бўлажак ўйин олидан эътиборингизга қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.

БЕКОБОД ЖАМОАСИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА
Тошкент вилояти, Бекобод шаҳри жамоаси бўлмиш “Металлург” футбол клубига 1945 йили асос солинган. Жамоанинг номи 1945 йилдан то 1968 йилга қадар “Бекобод” дея юритилган. 1969-1991 йилллар давомида “Цементчи” дея аталган. 1992-1997 йиллар оралиғида эса “Мавданчи” номи берилган. 1998 йилдан то шу кунга қадар эса “Металлург” номи остида чемпионатда иштирок этиб келмоқда.

“Металлург”нинг олий лигадаги иштирокига яқинда 20 йил тўлади.  

Жамоанинг олий лигада эгаллаган энг юқори ўрни 5-ўриндир. 2002 йилги мавсумни бекободликлар юқори нотада ўтказганди.

Бош мураббий Рустам Мирсодиқовнинг 2008 йилдан буён “Металлург”ни бошқариб келаётгани таҳсинга лойиқдир. Бир жамоани узоқ вақт бошқариш борасида Рустам Тўхтамуродович ҳозирги кунда олий лига клубларининг мураббийларига яхшигина сабоқ бермоқда.  

ЎТТИЗ САККИЗИНЧИ ТЎҚНАШУВ
“Бухоро” ва “Металлург”  шу кунгача ўзаро 37 марта тўқнаш келган. Демак эртанги баҳс уларнинг 38-қарама-қаршилигидир. Ўзаро ўйинлар натижасига кўра устунлик бирозгина бекободликлар томонида. Сабаби “Металлург” 17та баҳсда муваффақият қозонган. “Бухоро”нинг эса 16та учрашувда қўли баланд келган. Қолган 4та ўйинда томонлар дурангга имзо чеккан.

Тўплар нисбати бўйича устунлик бухорликлардар. 37та учрашувда 52та гол! “Металлург” эса 51та тўп киритган. “Бухоро”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 4:0га тенг бўлса, “Металлург”да бу борада кўрсаткич, 3:0.

Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 52 очко жамғарган. Бекободликлар эса 55та.


ТАРИХГА НАЗАР
Қуйида ушбу жамоаларнинг барча тўқнашувларидаги қайд этилган натижаларни келтириб ўтамиз.
24.05.1998 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:1
10.09.1998 йил
“Металлург” – “Бухоро” 0:0
01.06.1999 йил
“Бухоро” – “Металлург” 3:0
21.08.1999 йил
“Металлург” – “Бухоро” 1:0
24.05.2000 йил
“Бухоро” – “Металлург” 1:0
26.08.2000 йил
“Металлург” – “Бухоро” 4:2
23.06.2001 йил
“Бухоро” – “Металлург” 3:0
31.07.2001 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:0
22.06.2002 йил
“Бухоро” – “Металлург” 4:2
10.08.2002 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:1
26.04.2003 йил
“Металлург” – “Бухоро” 3:1
27.09.2003 йил
“Бухоро” – “Металлург” 4:0
10.03.2004 йил
“Металлург” – “Бухоро” 3:0
13.11.2004 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:0
01.07.2005 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:0
05.08.2005 йил
“Бухоро” – “Металлург” 3:1
15.04.2006 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:0
24.09.2006 йил
“Бухоро” – “Металлург” 0:0
27.06.2007 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:1
06.08.2007 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:0
05.04.2008 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:1
08.11.2008 йил
“Бухоро” – “Металлург” 0:1
04.04.2009 йил
“Бухоро” – “Металлург” 0:1
25.10.2009 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:1
15.06.2011 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:1
05.08.2011 йил
“Металлург” – “Бухоро” 3:2
13.05.2012 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:0
14.09.2012 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:1
29.06.2013 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:1
10.08.2013 йил
“Бухоро” – “Металлург” 3:1
05.04.2014 йил
“Бухоро” – “Металлург” 2:1
22.08.2014 йил
“Металлург” – “Бухоро” 2:1
18.06.2015 йил
“Бухоро” – “Металлург” 0:3
30.10.2015 йил
“Металлург” – “Бухоро” 1:2
07.05.2016 йил
“Бухоро” – “Металлург” 0:0
24.09.2016 йил
“Металлург” – “Бухоро” 1:2
29.04.2017 йил
“Металлург” – “Бухоро” 1:2

БИРИНЧИ ДАВРАДА “БУХОРО”НИНГ ҚЎЛИ БАЛАНД КЕЛГАНДИ
29.04.2017. 8-тур.
“Металлург” – “Бухоро” - 1:2 (0:1)

Бекобод.
“Металлург” стадиони. 1429 томошабин.

Ҳакам: Валентин Коваленко – 9.

“Металлург”: Сухроб Султонов, Вусол Магеррамов, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўъмонов (Алишер Зиёвутдинов, 56), Мурод Тошматов (Санжар Қодирқулов, 52), Даврон Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Исломбек Исоқжонов (Дониёр Исмоилов, 67).
“Бухоро”: Акмал Турсунбоев, Элбек Равшанов (Суҳроб Неъматов, 63), Крилл Пасичник, Нозим Умуров, Баҳриддин Ваҳобов, Санъат Шихов, Зоҳир Пиримов (Шохруҳ Гадоев, 46), Раббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов, Владимир Баенко, Иван Нагаев (Алишер Шоғуломов, 46).
Голлар:
Баҳриддин Ваҳобов, 36 (0:1)
Суҳроб Неъматов, 66 (0:2)
Зоҳид Абдуллаев, 83 (1:2)

“МЕТАЛЛУРГ”НИНГ ОХИРГИ ТЎРТТА ЎЙИНИ
26.08.2017 йил
“Шўртан” – “Металлург” 0:1
09.09.2017 йил
“Металлург” – “Пахтакор” 1:3
16.09.2017 йил
“Навбаҳор” – “Металлург” 2:1
22.09.2017 йил
“Металлург” –  “Қўқон–1912” 3:0

“БУХОРО”НИНГ ОХИРГИ ТЎРТТА ЎЙИНДАГИ НАТИЖАСИ
26.08.2017 йил

“Бухоро” – “Қизилқум” 1:0
07.09.2017 йил
“Нефтчи” – “Бухоро” 1:2
16.09.2017 йил
“Бухоро” – “Динамо” 0:0
22.09.2017 йил
“Машъал” – “Бухоро” 1:1

УЧРАШУВНИ БОШҚАРИБ БОРУВЧИ ҲАКАМЛАР
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Маъмур Саидқосимов, Равил Шояхметов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Комилжон  Расулов (Қарши)
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Бобур Ҳайдаров.

“Бухоро” матбуот хизмати.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика