Бироз олдин Бухородаги “Бухоро спорт мажмуаси”да ҳар икки жамоа вакиллари ҳамда учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда бугунги ўйиндаги ташкилий масалалар ва жамоаларнинг қандай либосларда майдонга тушишлари келишиб олинди. Унга кўра бугун "Қўқон-1912" оқ рангли либосларда, "Бухоро" футболчилари эса тўқ-кўк рангли либосларда майдонга тушадиган бўлдилар.