UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  0 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5

"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда Янгиликлар

"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда

Теглар :  Бухоро
2025-йилги мавсумда “Бухоро” футбол клуби Суперлига доирасидаги уй учрашувларини Тошкент шаҳрида ёки рақиб жамоа майдонида ўтказишга мажбур бўлмоқда.

Аввалроқ “Бухоро”нинг уй учрашувлари учун Бухоро футбол академияси майдонини тайёр ҳолатга келтириш режалаштирилганди. Бироқ майдоннинг ёритиш тизими ҳозирга қадар Лига талаб қилган кўринишга келтирилгани йўқ. Шундан келиб чиқиб, клуб фақатгина Ўзбекистон кубоги доирасидаги уй учрашувларинигина мана шу майдонда қабул қила олмоқда. 

Эндиликда футбол майдони ҳолати юзасидан ҳам хавотирлар мавжуд. 2022-йилги Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви Бухоро шаҳрида ўтказилган бўлиб, унинг арафасида Лига раҳбарияти вилоят футболи учун масъул шахслар билан учрашув ўтказган ҳамда майдон масаласида фикр алмашганди. Қўшимчасига, стадион ва майдонни расмий учрашувларга қай тартибда тайёрлаш кераклиги тўлиқ кўрсатиб берилган, парвариш учун маҳаллий мутахассисларни ўқитиш мавзуси ҳам кун тартибидан жой олган.  

Шунга қарамай, ўтган давр давомида Бухородаги футбол майдонларини парвариш қилиш учун на маҳаллий мутахассис тайёрланди ва на бошқа мутахассислар билан ишлаш амалиёти йўлга қўйилди. Шунингдек, стадион парвариши учун Лига талаб қилган бирорта техника сотиб олинмади. Айни вақтда майдон майсаси учун зарур бўлган озуқа ҳам мавжуд эмаслиги, майдон парвариши етарли даражада амалга оширилмаётганидан келиб чиқиб, футбол академияси майдонининг ҳолати ҳам кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда. 

Жазирама кунлар яқинлашиб келаётгани, бу вақтда майдон ҳолатини ушлаб туриш янада мураккаб кўриниш олишидан келиб чиқиб, Лига футбол майдонига эътиборни профессионал даражага олиб чиқишни тавсия қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика