

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, 34 ёшли футболчи 2023 йил ёзида жамоадан кетади. У фаолиятини "Интер Майами" клубида давом эттиришни истамоқда.
Ушбу мавсумда Бускетс Испания чемпионатининг 12 ўйинида иштирок этди. У 2008 йилдан буён Каталония клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.



