Бускетс "Барселона" сафидаги 700-учрашувини ўтказди
13 янв 2023 10:38
Янгиликлар
Бускетс "Барселона" сафидаги 700-учрашувини ўтказди
"Барселона" ярим ҳимоячиси ва сардори Серхио Бускетс Испания Суперкубоги ярим финали доирасидаги "Реал Бетис"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. Бу испанияликнинг "кўк-анорранглилар" либосидаги 700-ўйини бўлди.
2008 йилдан буён "Барселона" сафида тўп тепаётган 34 ёшли Бускетс бундай кўрсаткичга эришган каталонияликлар тарихидаги учинчи футболчига айланди.
"Кўк-анорранглилар"нинг амалдаги бош мураббийи Хави "Барселона" сафида 767 та ўйин ўтказган бўлса, Лионель Месси ҳисобида 778 та ўйин бор.
Бускетс 700 та ўйиннинг 465 тасини Испания чемпионатида, 129 тасини Чемпионлар Лигасида, 73 тасини Кубокда, 19 тасини Испания Суперкубогида, 6 тасини Европа Лигасида, 5 тасини клублар ўртасидаги ЖЧда, қолган 3 тасини эса Европа Суперкубогида ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар