"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг ёмон старти ёхуд бугунги ўйинга оид фактлар

Narzulla Saydullayev
8 апр 2015, 13:15
Бугун Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ОЧЛ 4-турида Доҳада "Лахвия" клуби меҳмони бўлади.
Қуйида ушбу ўйинга таалуқли фактларни келтириб ўтамиз.

"ЛАХВИЯ"
- "Лахвия" бунгача ўз майдонида ўзбек клубларига қарши фақат бир марта ўйнаган. Жамоа 2013 йилги ОЧЛда "Пахтакор"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган .

- Сафарда "Бунёдкор" устидан қўлга киритилган 1:0 ҳисобидаги ғалаба "Лахвия"нинг бу йилги ОЧЛдаги дастлабки уч очкоси бўлди.

- Аввалги ўйинда "Бунёдкор" дарвозасига тўп киритган Нам Таэ Хи ОЧЛдаги голлари сонини тўрттага етказиб олди.

- Себастиан Куинтана жароҳатини даволаб яна сафга қайтди ва бугунги беллашувда иштирок этиши мумкин.

"БУНЁДКОР"
- "Бунёдкор" ОЧЛда иштирок этишни бошлаганидан бери бу йил энг ёмон стартни қайд этди. Жамоа дастлабки уч ўйинда атиги битта гол уриб, бир очкони қўлга киритди.

- "Бунёдкор" ўз майдонидаги ўйинларда бир хил 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ва ҳар иккала гол ҳам пенальтидан киритилди.

- "Бунёдкор" бунгача Қатарда бир марта тўп тепган бўлиб, жамоа ўтган йилнинг апрель ойида "Ал Жайиш"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

- Шакер Зуаги, Жавлон Иброҳимов, Сато Минори ва Акром Комилов ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Бу ўйинчилардан кимдир яна огоҳлантириш оладиган бўлса, навбатдаги баҳсни ўтказиб юборади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia