UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 2:2 (матнли трансляция)   193 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1

"Бунёдкор" ва "Металлург" икки учрашув ўтказди Янгиликлар

"Бунёдкор" ва "Металлург" икки учрашув ўтказди

“Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари ўзаро иккита учрашув ўтказишди
Бугун “Бунёдкор” футбол мактабининг суъний қопламали майдонида кетма-кет учта учрашув бўлиб ўтди.

Даставвал Александр Мочинов бошқарувидаги ёшларимиз “Қўқон-1912” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ўйинда киритилган ягона гол Достонбек Ҳамдамов ҳисобига ёзилди.

Соат 12:00да “Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги биринчи учрашувга старт берилди. Қизиқарли кечган баҳсда бекободликлар вазиятлардан унумлироқ фойдаланишиб, якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Учрашувнинг 30-дақиқасида Суннатилла Мамадалиев жарима майдончаси ичига кирар-кирмас Зухуров қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди – 0:1. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Ўйиннинг 65-дақиқасида Шаҳзодбек Нурматов дарвозабонни олдинга чиқиб кетишидан унумли фойдаланиб, “Металлург”нинг иккинчи голини киритди. Ўйин якунланиб бораётган пайтда эса жамоамиз кўригида бўлиб турган туркманистонлик футболчи Арслонмурод Омоновнинг бурчакдан оширган пасидан кейин Олександр Пишур боши билан дарвозани аниқ ишғол қилди – 1:2. Шу тариқа, биринчи учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишди.

“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:2 (0:1)
Голлар:
Суннатилла Мамадалиев 30 (0:1), Шаҳзодбек Нурматов 65 (0:2), Олександр Пишур 71 (1:2)
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров (Павел Бугало 41), Хайрулла Каримов, Бобур Акбаров, Акмал Шораҳмедов, Саҳоб Жўраев, Жавлон Иброҳимов, Забихилло Ўринбоев, Алишер Шоғуломов, Арслонмурод Омонов, Воҳид Шодиев, Олександр Пишур
“Металлург”: Суҳроб Султонов, Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов, Дониёр Одилов, Суннатилла Мамадалиев, Александр Ковалёв, Сардор Расулов, Шаҳзодбек Нурматов, Шуҳрат Йўлдошев, Алишер Зиёвуддинов
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Иккинчи баҳс ҳам қизиқарли вазиятларга бой бўлди. Ўйиндаги устунлик ва тўпни назорат қилиш борасида “қалдирғочлар” яхшироқ ҳаракат қилишган бўлсалар-да, ҳисобни очиш яна меҳмонларга насиб этди. Миртўра Акбаровнинг чамаси 27 метрлардан йўллаган зарбаси Акбар Тўраевнинг қўлларига теккан ҳолда дарвоза тўрига бориб тушди – 0:1. Ўйиннинг 70-дақиқасида Анвар Бердиев ҳисобни тенглаштиришга эришди. Рустам Аъзамов узатган пасни Алибобо Раҳматуллаев дарвозага яқин жойда Анвар Бердиевга тўхтатиб берди. Тажрибали ҳужумчи эса зарба беришда адашмади – 1:1. Қолган дақиқаларда бошқа гол урилмади ва иккинчи баҳсда кучлар тенг келди.

“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:1
Голлар:
Миртўра Акбаров 26 (0:1), Анвар Бердиев 68 (1:1)
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Шукурали Пўлатов, Камронбей Кападзе, Жаҳонгир Жиямуродов, Рустам Аъзамов, Миржамол Қосимов, Орифжон Мамажонов, Алибобо Раҳматуллаев, Баҳодир Пардаев, Мансур Саидов, Анвар Бердиев
Бош ҳакам: Марат Исмоилов

Ушбу назорат учрашувларидан сўнг футболчиларга қисқа муддатли таътил берилди. Жамоамиз аъзолари 17 январь санасида тушликдан сўнг клуб қароргоҳида йиғилишади ва эртаси куни тонгда БААга жўнаб кетишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика