UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  0 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  4 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  3 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  2 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  2 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  2 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  4 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  1 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6

"Бунёдкор" Туркиядаги йиғинга 17 ёшга тўлмаган икки футболчини олиб кетди. "Қалдирғочлар" эртага Болгария клуби билан ўйнайди Янгиликлар

"Бунёдкор" Туркиядаги йиғинга 17 ёшга тўлмаган икки футболчини олиб кетди. "Қалдирғочлар" эртага Болгария клуби билан ўйнайди

Теглар :  Бунёдкор
Туркияда йиғин ўтказаётган "Бунёдкор" эртага назорат учрашуви ўтказади.

Рақиб сифатида Болгариянинг “Dobrudzha Dobrich” жамоаси танланган. Бош мураббий Иван Бубало январь ойида Тошкентдаги машғулотларда деярли 40 нафар футболчини кўздан кечирди. Анталия йиғинига 27 нафар ўйинчи олиб кетилди. Уларнинг орасида ҳали 17 ёшни қаршилаб улгурмаган ўсмирлар ҳам бор. Булар - Орзубек Турғунов ва Азизбек Тўлқинбеков. Аҳамиятлиси, уларнинг ҳар иккиси ҳам куни кеча Венгриянинг “Халадаш” жамоасига қарши ўтказилган назорат учрашувида асосий таркибда майдонга тушди. Шунингдек, 18 ёшли Оллоберган Каримов, 19 ёшли Наримонжон Аҳмаджонов ҳам асосий таркиб билан Туркияга йиғинига жўнаб кетган ва машғулотларда астойдил меҳнат қилмоқда.

Ёшларнинг иштиёқини тажриба билан уйғунлаштиришни мақсад қилган Иван Бубало бошчилигидаги мураббийлар штаби таркибни шакллантиришда тарбияланувчиларга алоҳида эътибор қаратган.

"Бунёдкор"нинг Анталия йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати: Сарвар Каримов, Жасур Умрзоқов, Билол Туплиев, Тоҳирбек Тўхтасинов, Оллоберган Каримов, Музаффар Олимжонов, Рустамхон Азимов, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Орзубек Турғунов, Фарҳод Ўткиров, Усмонали Исмоналиев, Амир Тўрақулов, Азизбек Тўлқинбеков, Умидбек Султонов, Андрей Гулямов, Нажмиддин Нормуродов, Самир Желкович, Марин Любич, Тони Йович, Фрэйн Чирьяк, Момчило Расо, Наримонжон Аҳмаджонов, Темурхўжа Абдухолиқов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика