UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  0 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

«Бунёдкор» Тошкент Давлат Шарқшунослик институти қошидаги академик лицейга ташриф буюрди Янгиликлар

«Бунёдкор» Тошкент Давлат Шарқшунослик институти қошидаги академик лицейга ташриф буюрди

Хабарингиз бор, март ойида «Бунёдкор» аъзолари Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетига ташриф буюрган эди.

Куни кеча «Бунёдкор» Тошкент Давлат Шарқшунослик институти қошидаги академик лицейда меҳмон бўлди. Самимий руҳда ўтган учрашувда жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов ўқувчиларнинг бир-биридан қизиқарли, жиддий саволларига жавоб берди.

Жумладан, бир ўқувчи Вадим Карленовичга «миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқасизми», дея кўндаланг савол билан мурожаат қилди. Тўғридан-тўғри берилган бу савол самимий руҳда ўтаётган учрашувга янада кўтаринкилик қўшди. Бошқа бир ўқувчи эса, «Бунёдкор»нинг бугунги ҳолати билан қизиқиб, мутахассисдан клубдаги режаларини сўради. Айтиш керак, Вадим Абрамов барча саволларга батафсил жавоб берди. Бу Вадим Карленовичнинг миллий терма жамоага бош мураббий бўлганидан кейин ташриф буюрган илк билим даргоҳи бўлди.

Тадбир якунида ҳар икки томон бир-бирига совғалар улашди. Хусусан, лицейда директори Султонов Ҳожимурод Абдуҳакимович Вадим Абрамовга миллий тўнимизни кийдирган бўлса, Вадим Карленович ўзининг ва футболчиларнинг дасхати туширилган копток ҳамда қизиқарли савол берган уч нафар ўқувчига «Бунёдкор»нинг совғаларини тақдим қилди. Қолаверса, «Бунёдкор» футбол клуби томонидан лицей ўқувчиларига жамоанинг уй учрашувларини бевосита стадионда томоша қилишлари учун бепул чипталар тақдим қилиниши ҳам келишиб олинди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика