UZ

Сўнгги янгиликлар

11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  5 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  6 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  4 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4

"Бунёдкор": Танишинг, рақибимиз - “Лахвия” (Доҳа, Қатар) Янгиликлар

"Бунёдкор": Танишинг, рақибимиз - “Лахвия” (Доҳа, Қатар)

“Бунёдкор”нинг ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичидаги учинчи рақиби Қатарнинг амалдаги чемпиони – “Лахвия” клуби.
Чемпионлар лигасининг учинчи турини “қалдирғочлар” Тошкентда “Лахвия” клубига қарши ўтказадилар. Эътиборингизга рақибимиз ҳақида асосий маълумотларни келтириб ўтамиз.

Клуб ташкил топган йили: 2009
Клубнинг тўлиқ номи: “Лахвия” спорт клуби
Стадиони: Абдуллоҳ бин Ҳалифа
Сиғими: 12.000 томошабин
Расмий сайти: www.lekhwiyaclub.qa

ЮТУҚЛАРИ:
Қатар чемпиони (3)
– 2010-11, 2011-12, 2013-14
Шаҳзода валиахд кубоги соҳиби (1) – 2013
Қатаргаз турнири ғолиби (1) – 2009-10

БОШ МУРАББИЙ – Микаэль Лаудруп (Дания)
Туғилган санаси: 1964 йил, 15 июнь
Футболчилик фаолияти: “Копенгаген” (Дания) 1981-1982, “Брондбю” (Дания) 1982-1983, “Лация” (Италия) 1983-1985, “Ювентус” (Италия) 1985-1989, “Барселона” (Испания) 1989-1994, “Реал Мадрид” (Испания) 1994-1996, “Виссел Кобе” (Япония) 1997, “Аякс” (Нидерландия) 1997-1998

Дания миллий терма жамоаси сафида 104та учрашувда майдонга тушиб, 37та гол уришга муваффақ бўлган.

Мураббийлик фаолияти: Дания миллий терма жамоаси (ассистент) 2000-2002, “Брондбю” (Дания) 2002-2006, “Хетафе” (Испания) 2007-2008, “Спартак Москва” (Россия) 2008-2009, “Мальорка” (Испания) 2010-2011, “Суонси Сити” (Англия) 2012-2014, “Лахвия” (Қатар) 2014 йилнинг 20 февралдан бошлаб.

ЛЕГИОНЕРЛАРИ:
Чико Флорес (Испания)
Туғилган санаси: 06.03.1987
Амплуаси: Ҳимоячи

Юсуф Мсакни (Тунис)
Туғилган санаси: 28.10.1990
Амплуаси: Ҳужумчи

Владимир Вайсс (Словакия)
Туғилган санаси: 30.11.1989
Амплуаси: Ярим ҳимоячи

Нам Таэ Хи (Жанубий Корея)
Туғилган санаси: 06.07.1991
Амплуаси: Ҳимоячи

“Лахвия” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида тўртинчи бор иштирок этмоқда. Доҳаликлар бунгача 2012, 2013 ва 2014 йилги турнирда иштирок этишган. Дастлабки мавсумда “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони), “Ал-Наср” (БАА) ва “Сепахон” (Эрон) жамоалари жой олган гуруҳдан чиқа олишмаган. Кейинги мавсумда эса “Ал-Шабаб” (БАА), “Ал-Иттифоқ” (Саудия Арабистони) ва “Пахтакор” жамоалари билан куч синашиб, “плей-офф” йўлланмасига эга чиққан. Нимчорак финалда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби икки ўйин натижасига кўра доғда қолдирилган. Бироқ чорак финалда Хитойнинг “Гуанчжоу” клубига имконият бой берилган. Ўтган йилги ОЧЛда “Лаҳвия”нинг омади чопмади. Улар “Ал-Айн” (БАА), “Трактор Сози” (Эрон) ва “Ал-Иттиҳод” (Саудия Арабистони) жамоалари билан бир гуруҳда иштирок этишиб, сўнгги поғонани банд этишди.

Клубнинг беш нафар аъзоси яқиндагина Австралияда бўлиб ўтган Осиё кубоги-2015да қатнишишди. Булар: ҳимоячилар Муҳаммад Муса ва Ҳолид Муфтаҳ, ярим ҳимоячи Карим Боудиаф, ҳужумчилар Исмоил Муҳаммад ва Муҳаммад Тресор.

Қатар чемпионати якунланишига яна тўртта тур бор. Ҳозирга келиб рақибимиз “Лахвия” клуби 22 учрашувда 52 очко жамғарган ҳолда, иккинчи ўриндаги “Ал-Садд”ни 7 очкога ортда қолдириб мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика