

“Бунёдкор” мухлисларини жамоани гуруҳ босқичига йўлланма олгани билан табриклайман. Барча мураббийлар ва ходимларни бу муваффақият билан табриклайман. Ўтган йил майдон борасида кўплаб танқидлар бўлди. Бу йил янги уруғ олиб келдик. 28 ноябрь куни сўнгги баҳс бўлиб ўтгач 2 декабрда янги уруғ майдонга сепилди. Мана 31 январь куни Қаршининг “Насаф” клуби ОЧЛ саралаши доирасида ўйин ўтказди. Майдон сифати анча яхши эканини барча кўрди. Агар 28 февраль кунги “Бунёдкор” – “Ал Айн” учрашувига қадар улгурсак чипталарни интернет орқали сотишни йўлга қўймоқчимиз" - дейди Воҳид Зокиров.


