«Бунёдкор» - «Шабаб Ал Аҳли» ўйини бекор қилинди

Narzulla Saydullayev
14 янв 2020, 14:12
БААнинг Абу Даби шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган «Бунёдкор» режага кўра бугун маҳаллий «Шабаб Ал Аҳли» жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказиши керак эди.

Аммо айрим сабабларга кўра мазкур беллашув ўтказилмайдиган бўлди.

Эртага жамоа Тошкент вақти билан 17:45да бошланадиган ўртоқлик учрашувида БААнинг бошқа бир клуби «Иттиҳод Калба»га қарши майдонга чиқади. 16 январь куни эса, режадагидек Жанубий Кореянинг «Сувон» жамоаси рақиб бўлади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com