UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  0 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   2 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  13 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  167 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  53 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  7 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

"Бунёдкор" ўринбосарларининг "Динамо Загреб" ёшларига қарши кечган ўйинидан галерея Янгиликлар

"Бунёдкор" ўринбосарларининг "Динамо Загреб" ёшларига қарши кечган ўйинидан галерея

"Бунёдкор" ўринбосарлар жамоасининг Хорватиядаги йиғини кўтаринки руҳда давом этади.

Кеча Иван Бошкович шогирдлари куннинг биринчи яримида мазкур йиғин доирасидаги энг муҳим ва аҳамиятли учрашувда майдонга тушишди. "Динамо Загреб"нинг ёшлар жамоасига қарши баҳснинг биринчи бўлими тўлиқ "қалдирғочлар" устунлигида ўтди, дея оламиз. 8 дақиқада тезкор гол билан ҳисобда олдинга чиқиб олган ҳамюртларимиз қолган дақиқаларда рақибга деярли имконият беришгани йўқ. Иккинчи бўлимда Иван Бошкович бир нечта ўзгаришларни амалга оширди, барчага ўйин амалиёти тақдим қилди. Афсуски иккинчи бўлим стартидаги иккита хатодан рақиб унумли фойдаланди. 


 "Бунёдкор" асосий жамоаси "Ислоч"ни мағлубиятга учратди, клуб ўринбосарлари эса "Динамо" Загребга ютқазишди


"Динамо Загреб" мураббийи Дамир Крзнар: "Бунёдкор" ёш футболчилар фабрикаси эканлиги шубҳа қолдирмади. Менга ёққан футболчи бу..."


Қуйида ушбу учрашувдан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин. 

"Бунёдкор" ўринбосарлари учрашув бўлиб ўтадиган стадионга тушиб келишмоқда. 


"Бунёдкор" ва "Динамо Загреб" футболчилари ўзаро эсдалик совғаларини алмашишди. 

Икки жамоа сардорлари учрашувдан олдин эсдалик учун суратга тушишди. 

"Динамо Загреб" ёшлар жамоаси мураббийлар штаби


Абдуллоҳ Омоналиевдан гол завқи




"Динамо Загреб" жамоасига қарашли спорт комплекс. "Максимир" стадиони атрофида 7та шундай кичик майдонлар мавжуд. Бу ҳақида кейинроқ батафсил тўхталамиз. Олдинда "Максимир" стадионига ажойиб фото саёҳат кутмоқда. Бизни кузатишда давом этинг. 

"Бунёдкор" матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика