"Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашуви Жар стадионида ўтказилади
25 окт 2023 20:15
Янгиликлар
"Бунёдкор" – "Нефтчи" учрашуви Жар стадионида ўтказилади
Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Нефтчи" ўйинига "Жар" стадиони мезбонлик қилади.
Сабаби айни вақтда "Бунёдкор" стадиони Париж-2024 олимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги саралаш мусобақасига мезбонлик қилишга тараддуд кўрмоқда.
Аввалроқ саралаш турнирига "Бунёдкор" ва "Жар" стадионларини жалб этиш режалаштирилганди. Бироқ 23-турдан ҳам "Олимпик", ҳам "Бунёдкор" иштирокидаги уй ўйинлари жой олганидан келиб чиқиб, ЎФА мазкур стадионлардан фақатгина биттасини танлаб олди ҳамда "Бунёдкор" клуби билан келишувга эришди.
"Бунёдкор" – "Нефтчи" ўйини 28 октябрь, шанба куни 18:15 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар