

Хусусан, Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун Тошкентда "Сўғдиёна" билан назорат учрашувида майдонга чиқди. Голларга бой ўтган баҳсда омад Иван Бошкович шогирдларига кулиб боқди, 1:3. Меҳмонлар сафида Самандаржон Мавлонқулов, Жасурбек Ёқубов ва Люпче Дориев тўп киритган бўлса, "қалдирғочлар"нинг ягона голига Шоҳруҳбек Абдураҳмонов муаллифлик қилди.
"Бунёдкор" 24 сентябрь куни Суперлига 19-турида Қаршида "Насаф" билан тўқнаш келса, "Сўғдиёна" уйда "Пахтакор"ни қабул қилади.
Назорат учрашуви.
"Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 1:3
Голлар: Шоҳруҳбек Абдураҳмонов - Самандаржон Мавлонқулов, Жасурбек Ёқубов, Люпче Дориев



