UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  1 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  4 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  3 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  2 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  4 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  10 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  13 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  10

"Бунёдкор" мураббийлар штабида италиялик мураббийлар иш бошлади Янгиликлар

"Бунёдкор" мураббийлар штабида италиялик мураббийлар иш бошлади

Эртага қишки ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетадиган бош жамоа мураббийлар штабига италиялик мутахассислар жалб қилинди.

"Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Алессандро Спиноглио мухлисларимизга яхши таниш. Мутахассис ўтган мавсумнинг иккинчи қисмидан бошлаб "Бунёдкор"да фаолият юритиб келади. Мураббийнинг ярим йиллик фаолияти раҳбарият ва бош мураббийга маъқул келди ва шу боис у билан тузилган шартнома ўзаро келишувга кўра узайтирилди.

Шунингдек, Карло Альберто Бертоне ва Андрес Карло Моауро ҳам фаолиятини жамоамиз билан боғлади. Карло Альберто таҳлилчи вазифасини бажарса, Андрес Моауро футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига жавоб беради. Спиноглиодан фарқли равишда Моауро футболчилар билан якка тартибда шуғулланади", – дейилади "қалдирғочлар" хабарида.


Алессандро Спиноглио

Туғилган санаси: 27.06.1980

Фуқаролиги: Италия

Лавозими: жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий


Карло Альберто Бертоне

Туғилган санаси: 26.01.1994

Фуқаролиги: Италия

Лавозими: таҳлилчи


Андрес Карло Моауро

Туғилган санаси: 19.08.1993

Фуқаролиги: Италия

Лавозими: жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика