UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  0 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  1 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  7 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  44 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  22 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12

"Бунёдкор" - "Лахвия". Ўйиндан олдинги маълумотлар Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Лахвия". Ўйиндан олдинги маълумотлар

Эртага "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигаси доирасида ўз майдонида Қатарнинг "Лахвия" клубини қабул қилади. Қуйида мазкур учрашув билан боғлиқ баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.
- Аввало шуни айтиш лозим, "Бунёдкор" бунгача "Лахвия" билан ҳали ўйнамаган. Демак, эртанги ўйин мазкур жамоаларнинг ўзаро илк  тўқнашуви бўлади;

- "Бунёдкор" ўз тарихида кетма-кет 8-марта ОЧЛ гуруҳ ўйинларида иштирок этмоқда. Бу борада "Лахвия"нинг кўрсаткичи кетма-кет тўрт мавсумга тенг;

- "Бунёдкор" бунгача Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига қарши иккита ўйинда майдонга тушган. Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда жамоа 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Дохадаги учрашувда худди шу ҳисобда ғалаба қозонган;

- "Бунёдкор" охирги пайтларда ўз майдонида кўп ҳам ғалаба қозона олмаяпти. Сергей Лушан шогирдлари Тошкентда кечган охирги 11та ўйиндан фақат иккитасида ғалаба қозонишган: "Ал Фатҳ" (3:2) ва "Ал Жазира" (2:1) устидан.

- Бу йил ҳисобидан ОЧЛ гуруҳ босқичида ҳозирча иккита ўйин ўтказган "Бунёдкор" бир дуранг ва бир мағлубият билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди.

- "Бунёдкор" футболчилари Шакер Зуаги, Жавлон Иброҳимов, Сато Минори ва Акром Комилов ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Агар шу ўйинчилардан кимдир эртага яна огоҳлантириш оладиган бўлса, навбатдаги беллашувни ўтказиб юборади.

- "Бунёдкор" олий лигани ғалаба билан бошлади: "Бунёдкор" - "Бухоро" 2:0;

- Қатарнинг "Лахвия" клуби бунгача ўзбек клубларидан фақат "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борган. ОЧЛнинг 2013 йилги мавсумида улар "Пахтакор"ни Дохада 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Тошкентда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашган;

- "Лахвия"нинг бу йилги ОЧЛда илк голи муаллифи словакиялик Владимир Вайсс бўлди. "Ал Наср" билан қайд этилган 1:1 ҳисобидаги ўйинда Вайсс гол уришга муваффақ бўлди;

- Дастлабки икки учрашувда "Лахвия" сафида биттадан сариқ карточка олган футболчилар: Владимир Вайсс, Холид Муфта, Карим Боудиаф, Муҳаммад Тресор ва жамоа сардори Луис Жуниор;

- "Персеполис"га қарши баҳсда жароҳат олган ҳимоячи Аҳмад Ёсир мавсум охиригача сафдан чиқди. Демак, бу футболчи учун ОЧЛ тугади;

- Ўтган шанба куни "Лахвия" "Умм Салал" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Жамоа Қатар чемпионатида 52 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда боряпти. Иккинчи ўринда келаётган "Ал Садд" ҳисобида 45 очко мавжуд, чемпионат тугашига эса тўрт тур қолди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика