UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  14 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  0 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 19:20Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  16 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори махсус сертификат билан тақдирланди Янгиликлар

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори махсус сертификат билан тақдирланди

2019 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинган эди.

«Бунёдкор» футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев 2020 йилнинг май ойида Республика миқёсида ўтказилган «Ўзбекистондаги илмий-амалий тадқиқотлар» мавзусидаги 16-кўп тармоқли илмий конференцияда фаол иштирок этгани учун махсус сертификат билан тақдирланди.

Улуғбек Мирзаев ушбу илмий конференцияда футбол клублари бюджетининг даромадларига оид қисми, яна ҳам аниқроғи, «Халқаро тажриба мисолида спорт клубларини тижоратлаштиришнинг инновацион механизмларига баҳо бериш» мавзусида қатнашди.

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони эълон қилинган эди. Мазкур фармонда футбол клубларини тижоратлаштириш, ўзини-ўзи молиялаштириш, босқичма-босқич хусусий секторга сотиш масалалари устувор вазифа қилиб белгиланган. «Бунёдкор» футбол клуби бош директори, давлат раҳбарининг фармонига монанд равишда, шу кунларда футбол клублари бюджетларининг даромадлар қисмини такомиллаштириш ва ривожлантиришга оид илмий изланишлар олиб бормоқда. Юқорида айтиб ўтилган конференцияда, ушбу илмий изланишларнинг бир қисми сифатида, ўзининг чиқиши билан иштирок этган Улуғбек Мирзаев конференция ташкилотчилари томонидан муносиб равишда эътироф этилди.

Илмий мақоланинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика