UZ

Сўнгги янгиликлар

11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  0 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  9 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  9 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  21 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1

«Бунёдкор» ФК Мираброр Усмоновни табриклайди! Янгиликлар

«Бунёдкор» ФК Мираброр Усмоновни табриклайди!

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти, Сенатор Мираброр Усмоновга
Ҳурматли Мираброр Зуфарович!

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Сизни таваллуд айёмингиз билан самимий табриклайди.

Бевосита Сизнинг бошчилигингизда Ўзбекистон футболини ривожлантириш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг самараси сифатида дунёнинг турли мамлакатларида Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари қўлга киритаётган ютуқлар тан олинмоқда.

Ўзбек футболи инфратузилмасини замон талаблари даражасига олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг бевосита гувоҳи бўлиб турибмиз. Бунга мисол сифатида янги барпо этилган ва нафақат профессионал футболчилар, балки ёш ва иқтидорли авлодни тарбиялаш борасида барча шароитларга эга бўлган “Бунёдкор” спорт мажмуасини келтириш мумкин. Замонавий комплекс яратилишида Сизнинг беқиёс хизматингиз борлигини яхши биламиз.

Бразилиянинг Сан-Пауло шаҳрида ўтган Халқаро Футбол Уюшмаси Конгрессида қатнашганингиз, ФИФАнинг “Хизматлари учун” ордени билан мукофотланганингиз ўзбекистонлик барча футбол жамоатчилиги қатори бизни ҳам мамнун этди.

Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва олиб бораётган ишларингизда янги ёрқин муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика