UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  3 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  1 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  2 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  7 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  22 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12

"Бунёдкор" - "Динамо" 1:0. "Қалдирғочлар"да кичик ғалаба! Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Динамо" 1:0. "Қалдирғочлар"да кичик ғалаба!

Олий Лига 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ҳамда "Динамо" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляцияси билан шу ерда танишиб боришингиз мумкин бўлди.

"Бунёдкор" (Тошкент) - "Динамо"(Самарқанд) 1:0 

Гол: Рашидов 78.

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Андрей Снетков (Янгийўл), Санжар Шоюсупов (Тошкент)
Заҳира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)
Ҳакамлар назоратчиси: Артём Арутюнов (Тошкент)
Учрашув комиссари: Фарҳод Магаметов (Тошкент)

"Бунёдкор": Зухуров, Шораҳмедов, Каримов (с), Ғофуров, Зуаги, Иброҳимов, Минори, Жўрабоев, Рашидов, Собирхўжаев, Аюпов.

Захира: Тўраев, Бердиев, М Ғофуров, Милошевич, Бекрич, Исмоилов, Нуриев.

"Динамо": Мельничук, Маматказин, Фомин, Зокиров, Ибрагимов, Холмуродов, Азимов (Шарипов 68), Шарофутдинов, Муродов Шарипов,(И. Шарипов 67 (Абдусалимов 86), Чипов, Агалиев.

Захира: Худоёров, Исроилов, Смольяченко,  Тўйчибоев, Т Шарипов.

Огоҳлантиришлар: Каримов 41.



90+3. Ўйин якунланди! Ушбу ғалаба билан "Бунёдкор" мухлисларини табриклаб қоламиз. Биз билан бирга бўлганлигингиз учун раҳмат!


90+2. "Динамо" томонидан уюштирилган яна бир ҳужум самарасиз якунланди.


90. Иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.


86. Ислом Шарипов жароҳати сабабли майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўйинни Фирдавс Абдусалимов давом эттиради.


83. Ислом Шарипов Минорига нисбатан жарима майдрнчаси атрофида қўполлик ишлатди.


81. "Бунёдкор"да ўзгариш. Аюпов ўрнига Анвар Бердиев ўйинни давом эттиради.


78. ГООООООЛЛЛ! РАШИДООООВ!!! Жарима майдони ичида Сато билан амалга оширилган комбинациядан сўнг футболси ҳисобни очмоқда!


72. Рашидов ижросида ажойиб зарбааа! Лекин, тўп бироз дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.


71. Симуляция учун Зуаги огоҳлантирилди.


70. Зарбаааа! Зуагида ажойиб имконият бўлганди. Лекин яна меҳмонлар посбони маҳорат кўрсатди.


68. "Динамо"да яна ўзгариш. Т. Шарипов Азимовнинг ўрнига майдонга тушди.


67. Ўзгариш. Муродов ўрнига И. Шарипов майдонга тушди.


66. Чипевнинг зарбасии! Энди Зуҳуровдан сейв!


64. Зарбааааа! Рашидооооовв!! Бироқ, рақиб дарвозабони ўз ўрнида!


60. Икки жамоа мураббийлари ҳам ўринларидан турганича шогирдларига кўрсатма бермоқдалар.


56. Энди Собирхўжаевнинг берган зарбаси ноаниқ...


54. Хавфли вазияяят! Меҳмонлар томонидан уюштирилган ҳужум Николай Чипевнинг бироз ноаниқ бўлган зарбаси билан якунланди...


50. Комил Шарофитдиновнинг берган зарбасини Зуҳуров ушлаб олди.


47. Обид Жўрабоевга нисбатан қўполлик ишлатишди.


Иккинчи бўлим бошланди!


Танаффус!


Биринчи бўлим якунланди.


45. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.


42. Фомин қулай имкониятдан фойдалана олмади. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди...


41. Хайрулла Каримов рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.


39. Минори ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


38. Тўп назорати "Бунёдкор"да.


32. Азиз Ибрагимовнинг берган зарбаси юқорига қараб йўл олди.


29. Тимур Аюпов Сато Минори ҳаракатланишига ҳалақит берди ва ҳужум ўз ўзидан йўққа чиқди.


26. Азиз Ибрагимов рақиб жарима майдонида тўпни қўлиб билан ўзига ташлаб олди ва ҳакам хуштакни чалди.


22. "Динамо" Тошкентга стадионни томоша қилишга келмаганини исботлашга уриняпти.


21. "Бунёдкор" гол уриш учун қулай имкониятга эга бўлди. Тўп қаршисида Зуаги. Шакернинг зарбаси жонли деворга тегди халос.


19. "Бунёдкор" тули хил усуллар билан рақиб жарима майдончасига ёриб киришга уриняпти, аммо ҳозирча бефойда.


16. "Динамо"нинг стандартини рақиблар қайтаришди, аммо иккинчи тўлқиндаги ҳужум зарба билан якунланди. Лекин жуда ноаниқ.


12. "Бунёдкор" бурчакдан тўпни ўйинга киритди.  Жарима майдонига узатиб берилган тўп Темур Аюповга тушди, аммо Аюпов рақиб қаршилиги туфайли тўпни дарвозага кирита олмади.


7. Рашидов жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, аммо тўп жонли девордан уёғига ўтмади.



6. Ғофуров Отабек Зокировга қарши қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси хавфли чиқди, аммо бу тўпга меҳмонлардан ҳеч ким ета олмади.


5. Зуаги Криштиану Роналудга тақлид қилиб қора бутсаларда майдонга тушибди.


2. Илк дақиқалардан мезбонлар тезкор гол киритишга ҳаракат қиляпти.


1. Ўйинга старт берилди.


Учрашувни "Бунёдкор" бошлаб беради.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


Бугунги ўйинга 800дан ортиқ мухлис ташриф буюрган.

Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари! "Бунёдкор" - "Динамо" ўйинидан матнли трансляцияни бошлаймиз!



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика