«Бунёдкор» - «Динамо» 0:1 ёхуд олий лиганинг энг кутилмаган 7 натижаси
20 ноя 2014 11:51
Янгиликлар
«Бунёдкор» - «Динамо» 0:1 ёхуд олий лиганинг энг кутилмаган 7 натижаси
Якунланган миллий чемпионатимизда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди.
Ушбу баҳсларни сарҳисоб қилган «Эрудит Спорт» нашри улар орасида еттита ўйинни танлаб олди. Биз учун эътиборлиси, ушбу баҳслар орасидан Тошкентда бўлиб ўтган «Бунёдкор» - «Динамо» (0:1) учрашуви ҳам ўрин олган. Қайд этиш жоиз, сўнгги сонияларда киритилган ўша гол «Динамо»га 2013 йилги чемпион «Бунёдкор» устидан илк маротаба ғалаба келтирганди.
8-тур: «Насаф» – «Бунёдкор»-2:0
Қаршида кечган ушбу учрашув барчанинг диққатини ўзига қаратганди. “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоаларининг қарама-қаршилиги доим жиддий тус олган. Бу сафарги тўқнашув ҳам бундан мустасно эмас. Эътиборлиси шундаки, “Бундёкор” ушбу тургача ҳали мағлубиятга учрамаганди. 10-дақиқада Илҳом Юнусов ва 78-дақиқада Илҳом Шомуродов томонидан киритилган голларга “Қалдирғочлар”дан ҳеч ким жавоб бера олмади ва шу тариқа улар мавсумдаги илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлгандилар.
15-тур: «Насаф» – «Локомотив»-2:5
Қизиғи шундаки, қаршиликлар сафарда бешта гол уришган бўлса, кейинги турда ўз уйида ана шунча тўпни ўтказиб юборишди. “Локомотив”ни қабул қилган “Аждарлар” кутилмаганда 2:5 ҳисобида мағлубиятга учраб, барчанинг ажабланишига сабаб бўлганди. У пайтда иккала жамоанинг чемпионликка етарлича имкони бор эди. Шунинг учун ўйин анча жанговор тарзда кечганди. “Локомотив” футболчиларнинг индивидуал маҳорати ва албатта асосийси, омад туфайли ғалабага эришди.
16-тур: «Машъал»: – «Андижон»-6:1
Муборакда кечган ўйинда 6:1 ҳисоби қайд этилди. Тартибли ўйин кўрсатиши билан ном қозонган “Машъал” футболчилари андижонликларга ҳеч қандай имконият қолдиришмади. Гарчи Азиз Ибрагимовнинг голидан сўнг меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишган бўлишса-да, кейинчалик ўз дарвозаларидан бирин-кетин олтита тўп ўтказиб юборишди. Бу йилги чемпионатимиздаги энг йирик ҳисоб айнан “Машъал” – “Андижон” учрашувидаги 6:1 ҳисоби бўлди.
17-тур: «Бунёдкор» – «Динамо»-0:1
Тошкентдаги Жар стадионида бўлиб ўтган мазкур учрашув чиндан ҳам кутилмаган натижа билан якунланганди. Бутун ўйин давомида “Бунёдкор” ташаббусга эришиб, кўплаб голли имкониятларга эга бўлганига қарамасдан, “Динамо”чилар ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнгги дақиқада Азамат Бобожоновнинг жарима зарбаси гол билан интиҳо топгач, ўта қимматли ғалабани қўлга киритишганди. Ўшанда Тачмурод Агамуродовнинг “Динамо”даги дастлабки мураббийлик ўйини эди. Тажрибали мутахассиснинг тактикаси ўзини оқлаганини ушбу натжадан ҳам билса бўлади.
18-тур: «Локомотив» – «Бунёдкор»-1:2
Сергей Лушан шогирдлари ўз майдонида “Динамо”га имкониятни бой беришгач, навбатдаги турда асосий рақибларидан бири – “Локомотив” қарши тўп суришига тўғри келди. Кўпчилик “Динамо”га ютқазгач, “Бунёдкор”нинг мағлубиятини тахмин қилишганди. Лекин ўшанда “Қалдирғочлар” матонат билан тўп суришди ва ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Улар “Динамо”дан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботлай олишганди. Якунда ушбу мағлубият “Локомотив”га қимматга тушди.
19-тур: «Сўғдиёна» – «Навбаҳор»-5:4
Зоминда “Сўғдиёна” ҳамда “Навбаҳор” клублари иштирокидаги беллашувда голлар шоуси кузатилган бўлиб, унда майдон эгалари 5:4 ҳисобида устунликка эришганди. Лекин бунчалик кўп гол бўлишини кўпчилик кутмаган бўлса, ажаб эмас. Шундан кейин жиззахликлар яна ўз уйида “Металлург” билан ҳам худди шундай натижани қайд этиб, ғалаба қозонгач турли гап-сўзлар пайдо бўлди. Нима бўлганда ҳам “Сўғдиёна”нинг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси ажабланарли эди.
20-тур: «Локомотив» – «Пахтакор»-1:3
Чемпионлик тақдирини ҳал қилган ўйин. Учрашувдан аввал турли баҳс-мунозаралар бўлганди. Якунда “Пахтакор” барча масалага узил-кесил нуқта қўйди. “Локомотив” ўз уйида ўйнагани учун унинг имкониятларини юқори баҳолаганлар кўп бўлди. Аммо жамоавий ўйин бўйича “Пахтакор” рақибидан устун эканлигини амалда исботлай олди. Айнан мазкур ғалабадан сўнг “Пахтакор”нинг чемпионлиги ойдинлашди ва тез орада “Шерлар” буни расмийлаштиришга эришдилар.

Фикрлар