"Бунёдкор" давралар оралиғида Туркияда йиғин ўтказади

Narzulla Saydullayev
28 июн 2014, 14:37
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси олий лига давралар оралиғида юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда хорижда йиғин ўтказади.
Аниқроғи, Сергей Лушан бошчилигидаги "қалдирғочлар" 9 июлдан Туркияда йиғин бошлашади. Икки ҳафтага мўлжалланган ушбу йиғин доирасида бир нечта назорат учрашувлари ташкил этиш режалаштирилган.

Жамоани тарк этиши деярли ойдинлашган украиналик ҳимоячи Сергей Симоненконинг ўрнига янги сербиялик ҳимоячи жамоада кўрикдан ўтади. Агар унинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, серб футболчиси иккинчи даврани "Бунёдкор" сафида бошлайди. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›