UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  0 15:49"Қизилқум" Грузия клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 15:24БУМ! Кейинги мавсум Лео Месси "Барселона"га қайтади  20 14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  3 14:49Расман: "Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган 4 нафар футболчини ПФЛда рўйхатдан ўтказди  12 14:10Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида  2 13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  1 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  12 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  1 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  8 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  11 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  13 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2

“Бунёдкор-Б” - “Локомотив” қарама-қаршилиги Янгиликлар

“Бунёдкор-Б” - “Локомотив” қарама-қаршилиги

13 октабрь куни “Бунёдкор” футбол мактаби майдонларида болалар ва ўсмирлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигининг 8-тур ўйинлари доирасида “Бунёдкор-Б” жамоаси “Локомотив”нинг турли ёш тоифасидаги жамоаларини қабул қилди.
2001 (1:0)
Дастлабки баҳс минимал ҳисобда мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинни ҳар икки жамоа фаол руҳда бошлаганига қарамай биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди. Бир-икки вазиятни ҳисобга олмаса, биринчи таймда хавфли вазиятлар кузатилмади. Жамоалар асосан бир-бирларини ўрганиш билан вақтни ўтказишди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ўйин устунлигини қўлга олишга эришдилар. Бироқ уюштирилган ҳужумларнинг фақат биттасигина ўз натижасини берди. Сардор Назаровнинг марказдан ошириб берган тўпини Абдуазим Абдулазизов ўзининг аниқ зарбаси билан голга айлантирди. Меҳмонлар ҳам бир неча бор голли вазиятлар яратишга муваффақ бўлишди. Бироқ ўйин якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолинди.

2000 (3:0)
Иккинчи бўлиб майдонга 2000 йилда туғилган болалардан иборат жамоалар тушиб келишди. Бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашувида ёш “қалдирғочлар” йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эътиборлиси, голларнинг барчаси биринчи бўлимда киритилди. Дастлаб ҳисобни Ихтиёр Холмўминов ўзининг узоқдан йўллаган зарбаси билан очди. Бу вазиятда тўп меҳмонлар посбонининг қўллари орасидан ўтиб, дарвоза тўридан жой олди. Иккинчи голни Камрон Дўстмуҳаммедов ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Бурчак тўпидан йўлланган зарбани Камрон боши билан дарвозага “жойлаб” қўйди. Учинчи гол пенальтидан киритилди. Бу вазиятда Шохруҳ Норқулов ўзига яратилган имкониятдан самарали фойдаланди ва ўйинга мантиқий нуқтани анча эрта қўйди. Гарчи иккинчи тайм тенг курашлар остида кечган бўлса-да, ҳисоб ўзгармай қолди.

1999 (2:0)
Бу учрашувда гарчи ҳисобдаги устунлик “бунёдкорчилар” томонида бўлган бўлса-да, ўйин борасида ҳар икки жамоа аъзолари бир-биридан асло қолишмаслигини намойиш этишди. Бу борада мураббийларнинг ўйинни кўра билиш қобилиятини алоҳида эътироф этиш жоиздир. Ўйинга тўхталиб ўтадиган бўлсак, мезбонларнинг илк хавфли ҳужумиёқ гол билан якунланди. Ўнг қанотдан узатилган “пас”ни Нодир Носиров чиройли голга айлантирди. Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида кечди. Заҳирадан майдонга туширилган футболчилар ўйин “темп”ини оширишга эришдилар. “Бунёдкор-Б”нинг иккинчи голи айнан иккинчи бўлимда майдонга тушган Фаррух Воҳидов ҳисобига ёзилди.

1998 (2:2)
Шу кунги ўйинлар тақвими ичидаги учрашувлар орасида фақат ушбу ўйиндагина томонлар муроса йўлини танлашди. Бу ўйинни мураббийларнинг ўзаро майдондаги кураши бўлди десак ҳам хато қилмаймиз. Негаки, ҳар икки жамоа мураббийлари танлаган таркиб ва тактика ўзини оқлади. Биринчи бўлиб ҳисобда олдинга чиқиб олиш меҳмонларга насиб этди – 0:1. Голдан сўнг “бунёдкорчилар” ҳам ҳужумларга зўр бера бошлади. Бу тезда ўз натижасини берди. Исломбек Ярашев ва Бекзод Ҳасановлар кетма-кет гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқишди. Ўйин якунига оз қолганда меҳмонлар ҳам ўз ҳисобларига яна битта гол ёзиб қўйишга эришдилар. Шу тариқа ўйин дуранг натижаси билан якунланди – 2:2.

1997-98 (4:1)
Голларга бой бўлган бу учрашувда “Бунёдкор-Б” вакиллари меҳмонларга ҳеч қандай имконият қолдирмади – 4:1. Ўйин борасида ҳам, тактика ва индивидуал ҳаракатлар борасида ҳам мезбонлар устунлик қилишди. Майдоннинг ҳар қаричи ёш “қалдирғочлар” назоратида бўлди. Ҳусан Музаффаровнинг “дубл”и, Юсуф Эргашев ва Санжар Очиловнинг голлари майдон эгаларига ғалаба келтирди.

Шу кунги ўйинлар ичида фақат 2002 йилда туғилган болалар учрашуви ўтказилмади ва “Бунёдкор-Б” ҳисобига техник ғалаба ёзилди.


Санжар ИСМАТОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика