

"Қалдирғочлар" рақиб дарвозасига жавобсиз 5та гол уришди.
Шундай қилиб, "Бунёдкор" 2015 йилги мавсумда илк бор битта ўйинда 5та тўп киритди. Жамоа охирги марта 2014 йил 13 сентябрь санасида олий лиганинг 19-тури доирасида "Бухоро" устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганида бешта гол урганди.
Маълумот учун, "Бунёдкор" футболчилари 2015 йил 30та тур давомида рақиблар дарвозасига жами 44та гол уришга муваффақ бўлишди.



