UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

“Бунёдкор-2002” Хитойдаги турнир финалига чиқди Янгиликлар

“Бунёдкор-2002” Хитойдаги турнир финалига чиқди

Хитойнинг “Шеньян шаҳрида ўтказилаётган “Gothia Cup 2017” турнири қизғин палласига кирди.

Бугун мусобақанинг U-15 тофиасида финалчилар маълум бўлди.

Сергей Чигодаев ва Тимур Бобохонов бошчилигидаги “Бунёдкор-2002” жамоаси Индонезия U-15 термаси билан куч синашди. Қизиқарли кечган баҳсда бунёдкорчилар Жасурбек Жалолиддиновнинг 21-дақиқада киритган ягона голи эвазига ғалаба қозондилар ва финал йўлланмасига эга чиқдилар.

Қайд этиш керакки, финал йўлланмасининг қўлга киритилишида жамоамиз посбони Мўминмирзо Қодиров ва ҳужумчи Жасурбек Жалолиддиновнинг каттагина ҳиссаси бўлди.

"Бунёдкор"нинг индонезияликларга қарши учрашувдаги таркиби қуйидагича бўлди:
Мўминмирзо Қодиров, Қуддусбек Аъзамов, Сардор Абдурашидхўжаев, Жалолиддин Содиқов, Аббос Аширалиев, Абдурауф Бўриев, Диёрбек Рахимқулов, Мироншох Сатторов, Фарруҳбек Мухторов, Жасурбек Жалолиддинов, Отабек Жўрақўзиев
Захира: Харин Глеб, Жасурбек Абдулбеков, Хусниддин Убайдуллаев, Сарвар Шарипов, Икром Эркинов, Любомир Бондаренко, Бўронбек Мирзасалимов

“Gothia Cup 2017” турнирининг U-15 ёш тоифаси финали эртага “Бунёдкор” ва Хитойнинг “Ўримчи” жамоалари ўртасида кечади.


"Бунёдкор-2002" сардори Абдурауф Бўриев ҳакамлари ва Индонезия жамоаси сардори билан



Индонезия жамоаси футболчилари "Бунёдкор-2002" дарвозабони Мўминмирзо Қодировга учрашув давомида бир қанча жароҳатлар етказишди



Ягона голи билан "Бунёдкор-2002"ни финалга олиб чиққан Жасурбек Жалолиддинов ўз қувончини мана шундай изҳор қилди



Финалда ҳам омад, йигитлар!

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика