Бундестим форварди А Серияга йўл олиши мумин

Alisher
14 июл 2024, 18:55
"Милан" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси Никлас Фюллькругни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, "россонери" ҳужумчининг вакиллари билан боғланди.

Никласнинг ўзи "Боруссия"дан кетишга тайёр. У "арилар"нинг тўпурар Серу Гирасси билан шартнома имзолашга уринишидан хафа.

Фюллькруг ўтган мавсум Дортмунд жамоаси таркибида 16та гол ва 10та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio