UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  3 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  18 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Бундеслига. Енгилмас "Хоффенхайм"ни таслим этадиган жамоа топилмаяпти, "Лейпциг" эса шовқин кўтаришда давом этмоқда Янгиликлар

Бундеслига. Енгилмас "Хоффенхайм"ни таслим этадиган жамоа топилмаяпти, "Лейпциг" эса шовқин кўтаришда давом этмоқда

Германия чемпионатининг 17-тури доирасидаги бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.


"Фольксваген" стадионида ўтказилган беллашувда "бўрилар" "Гамбург"ни қабул қилишди ва Марио Гомеснинг ягона голи эвазига ғалаба қозонишди. Бундеслиганинг эски "бўри" ҳужумчиларидан ҳисобланган Марио Гомес учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида жамоаси жонига оро кирган муҳим тўпни киритди.

Гельзеркирхендаги ўйинда "Шальке" ўз тарихида илк маротаба "Ингольштадт"ни мағлубиятга учратди. Ўйин тугашига саноқли сониялар қолганида "Шальке" таркибида дебют беллашувини ўтказаётган Бургшталлер ғалаба тўпини киритди.

Дармштадтдаги ўйинда ҳар иккала жамоа янги бош мураббий билан дебют учрашувини ўтказишди. Торстен Фрингс ҳамда Дитер Хеккинг бир-бирларини ранжитишни исташмади шекилли, ўйинда ҳисоб очилмади.

Бремендаги баҳсда "Боруссия Дортмунд" анча машаққатли ғалабани қўлга киритди. Дастлаб Андре Шюррле киритган тўпга Бартельс ўз голи билан жавоб берди. Кейинчалик эса польшалик ҳимоячи Лукаш Пишчек Томас Тухель жамоасига ўта муҳим ғалабани тақдим этган голга муаллифлик қилди.

Енгилмас "Хоффенхайм" эса "Аугсбург" сафаридан ҳам яхши кайфиятда қайтишга муваффақ бўлди. Юлиан Нагельсманн жамоаси Вагнер ҳамда Крамаричнинг голлари эвазига ишончли ғалабага эришди. "Хоффенхайм" айни пайтда европа кучли бешлигидаги ягона мағлубиятга учрамаган жамоа бўлиб турибди.

Дебютант "Рб Лейпциг" эса ўз майдонида "Айнтрахт" устидан йирик ғалабани тантана қилди. Марвин Комппер, Тимо Вернер ва рақиб футболчисининг автоголи таблони безади. "РБ Лейпциг" эса қишки танаффусдан кейин ҳам барчани лол қолдиришда давом этмоқда.

Фрайбургда кечган беллашувнинг дастлабки дақиқалари кутилмаганда Кристиан Штрайх шогирдларининг тезкор ва тажовузкор ҳужумлари билан бошланди. Бунинг самараси ўлароқ учрашувнинг 4-дақиқасида Хаберер Нойер қўриқлаётган дарвозани ишғол этди.

Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмида "Фрайбург" тўлиқ устунликка эришди ва "Бавария" дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни яратди. "Бавария" эса асосан биринчи бўлимнинг иккинчи қисмида ўз ўйинини кўрсатди.

Ўйиннинг 35-дақиқасида Роберт Левандовски бурчак зарбасидан сўнг чиройли тарзда дарвозани аниқ нишонга олди ва мувозанатни тиклади

Жамоалар танаффусга 1:1 ҳисоби билан йўл олишди.

Иккинчи таймни ҳам мезбонлар фаоллик билан бошлашди. Аммо улар томонидан ташкил этилган ҳужумларни "Бавария" ҳимоячилари ва дарвозабон Нойер бартараф этишни уддасидан чиқди. Учрашув анча қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечди.

Баҳс якунланишига тобора оз вақт қолаётган бўлсада, ғолиб жамоа номи аниқланмай турганди. Учрашувнинг охирги дақиқаларида ҳар иккала жамоа вакилларида ҳам гол уриш учун имконият ва вазиятлар юзага келди. "Фрайбург" асосан ҳимояга эътибор қаратган ҳолда, ўз омадини қарши ҳужумда излашга уринди.

Ҳакам томонидан учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. Қўшиб берилган 2-дақиқада захирадан майдонга тушган Франк Рибери жамоаси ҳужумини майдон марказидан бошлади ва бир қатор ҳимоячиларни ортда қолдириб, тўпни жарима майдончаси ичида турган Роберт Левандовски томонга оширди. Польшалик маҳоратли ҳужумчи тўпни гавдаси билан қабул қилишда қандай ўйнаш кераклигини кўрсатди ва тўпни жуда ажойиб тарзда ўзига бўйсундирган ҳолда нозик дид билан йўллаган зарбаси орқали ўйин тақдирини ҳал этган гол муаллифига айланди.

Ажойиб, шиддаткор ва томошабоп кечган беллашувда "Бавария" иродали ғалабани қўлга киритди ва турнир жадвалида пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Роберт Левандовски эса йилнинг илк ўйинида дубль қайд этди ва жамоасига муҳим ғалабани совға қилди.


Бундеслига, 17-тур. Турнир жадвали

20 январь, жума.

Фрайбург – Бавария 1:2 (1:1, 0:1)

«Шварцвальд-Штадион»

Голлар
: 1:0 – 4 Хаберер, 1:1 – 35 Левандовски, 1:2 – 90 Левандовски.

Фрайбург
– Шволов, Торрехон, Гюнтер, Штенцель (Кюблер, 83), Гульде, Франтц, Хефлер, Хаберер (Булут, 80), Филипп, Грифо, Нидерлехнер (Петерсен, 70).

Бавария
– Нойер, Мартинес, Хуммельс, Алаба (Бернат, 71), Роббен, Лам, Видаль (Киммих, 55), Хаби Алонсо, Дуглас Коста (Рибери, 71), Мюллер, Левандовски.

Огоҳлантиришлар
: Хаби Алонсо (31), Дуглас Коста (48), Хаберер (74), Шволов (84).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси
: Роберт Левандовски 9,1*



21 январь, шанба.

Вольфсбург – Гамбург 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 82 Гомес.

Вольфсбург – Бенальо, Луис Густаво, Брума, Родригес, Калижури (Виейринья, 69), Зегуин, Гилавоги, Малли (Майораль, 80), Нтеп (Блашчиковски, 89), Герхардт, Гомес.

Гамбург –  Матения, Остжолек (Грегорич, 84), Дуглас Сантос, Сакаи, Пападопулос, Экдаль, Мюллер, Костич, Холтби, Маврай, Вуд.

Огоҳлантиришлар:Экдаль (28), Бенальо (33), Остжолек (37), Луис Густаво (85).

Четлатиш: Экдаль (33).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Дуглас Сантос 7,7*


Шальке-04 – Ингольштадт-04 1:0 (0:0, 1:0)

Гол:1:0 – 90 Бургшталлер.

Шальке-04 – Фэрманн, Настасич, Хеведес, Налдо, Аого (Коноплянка, 85), Гайс (Бургшталлер, 46), Шопф, Майер (Авдияй, 67), Горетцка, Колашинац, Шупо-Мотинг.

Ингольштадт-04 –  Хансен, Брежери, Зуттнер, Хадерджонай, Матип, Коэн, Рожер, Гросс (Юнг, 75), Моралес, Лекки, Лескано (Ляйпертц, 90).

Огоҳлантиришлар:Настасич (79).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Леон Горетцка 8,3*


Дармштадт – Боруссия М 0:0 (0:0, 0:0)

Дармштадт – Эссер, Холланд, Милошевич, Сулу, Сиригу, Вранчич (Юнгвирт, 82), Хеллер, Розенталь (Нимайер, 70), Гондорф, Гувара, Чолак (Шипплок, 89).

Боруссия М –  Зоммер, Вестергор, Янчке, Вендт, Кристенсен, Хофманн (Хан, 70), Крамер, Дауд, Азар, Раффаэл (Симакала, 80), Штиндль.

Огоҳлантиришлар: Янчке (59), Нимайер (90).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Жером Гондорф 8,1


Вердер – Боруссия Д 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 5 Шюррле, 1:1 – 59 Бартельс, 1:2 – 71 Пишчек.

Вердер – Дробни, Сане, Гарсия, Бауэр, Мойсандер, Бартельс, Фритц (Кайнц, 80), Дилэйни, Гнабри (Велькович, 27), Писарро (Видвальд, 42), Крузе.

Боруссия Д –  Вайденфеллер, Папастатопулос, Шмельцер (Дурм, 46), Пишчек, Гинтер, Шюррле, Пулишич, Кагава, Кастро (Геррейру, 70), Ройс (Дембеле, 70), Вайгль.

Огоҳлантиришлар: Бауэр (19), Шюррле (43), Дилэйни (76), Гарсия (84).

Четлатиш:Дробни (39).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Лукаш Пишчек 8,2*


Аугсбург – Хоффенхайм-1899 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар:0:1 – 47 Вагнер, 0:2 – 64 Крамарич.

Аугсбург – Хитц, Хинтереггер, Гауэлеу, Стафилидис (Бобадилья, 64), Макс, Гу Чжа Чхоль (Кор, 46), Байер, Моравек (Халил Алтынтоп, 73), Шмид, Верхаг, Чжи Дон Вон.

Хоффенхайм-1899 –  Бауманн, Цубер, Хюбнер, Зюле, Демирбай (Шер, 74), Окс (Крамарич, 46), Руди, Фогт, Амири (Полянски, 87), Вагнер, Ут.

Огоҳлантиришлар: Стафилидис (10), Демирбай (15), Окс (21), Зюле (36), Гу Чжа Чхоль (39), Кор (50), Шер (90).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Надием Амири 8,0*


РБ Лейпциг – Айнтрахт Ф 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар
: 1:0 – 6 Комппер, 2:0 – 45 Вернер, 3:0 – 67, автогол Вальехо.

РБ Лейпциг
– Гулачи, Бернардо, Орбан, Комппер, Хальстенберг, Ильзанкер (Берк, 70), Демме, Забитцер, Кейта, Поульсен (Зельке, 62), Вернер (Кайзер, 80).

Айнтрахт Ф
– Градецки, Абраам, Хектор, Вальехо, Чендлер, Маскарель, Хасебе, Очипка, Ребич (Сеферович, 72), Гачинович (Баркок, 72), Хргота (Линднер, 6).

Огоҳлантиришлар
: Ребич (15), Маскарель (69), Зельке (71).

Четлатиш
: Градецки (3).

Учрашувнинг энг яхши футболчиси: Марвин Комппер 8,5*


Бундеслиганинг 17-туридан ўрин олган яна иккита учрашув: "Байер" - "Герта" ҳамда "Майнц" - "Кёльн" тўқнашувлари якшанба куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика