UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  1 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  7 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  16 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Бундеслига: "Бавария" ўз уйида тор-мор этилди, жамоа "кучли учталик"дан улоқтирилди Янгиликлар

Бундеслига: "Бавария" ўз уйида тор-мор этилди, жамоа "кучли учталик"дан улоқтирилди

Бундеслиганинг 7-туридан ўрин олган куннинг охирги баҳсида амалдаги чемпион йирик ҳисобда таслим этилди.

Мюнхенда "Бавария" меҳмони бўлган "Боруссия" Мёнхенгладбах Мануэль Нойер дарвозасига жавобсиз учта тўп йўллади. Плеа, Ларс Штиндль ва Херманннинг голлари Дитер Хеккинг жамоасига ғалабани тақдим этди. Натижада мёнхенгладбахликлар турнир жадвалида "Бавария"ни қувиб ўтишни уддалашди.

Нико Ковач жамоаси эса турнир жадвалида 5-ўринга тушиб кетди. Агарда эртага "Лейпциг" "Нюрнберг"ни мағлуб этишни уддаласа, унда Ковач бошқарувидаги "Бавария" "кучли-бешлик"ни ҳам тарк этади.

Шу тариқа "Бавария" жамоаси ФИФА куни муносабати билан бўладиган кичик танаффусга пешқадамлар сафини тарк этган ҳолда чиқиб кетмоқда.

Шуни қайд этиш жоизки, "Бавария" Ковач қўл остида дастлабки 7 ўйинни ғалаба билан бошлаб, охирги 4 учрашувдан буён ғалаба қозона олмай келмоқда. Жамоа ўз уйидаги охирги 7 беллашувдан буён гол ўтказиб юбормоқда. Бундай ҳолат сўнгги бор 10 йил илгари кузатилганди.

Шунингдек, "Бавария" охирги йилларда Бундеслигада энг кўп очкони айнан Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"га қарши ўйинда йўқотмоқда. Бу гал ҳам ушбу ҳолат такрорланди.



Бавария

Бундеслига . 7-тур

06/10/2018, 22:30

3
:
0
Тугади

Боруссия М

Алассан Плеа - 10', Ларс Штиндль - 16', Патрик Херман - 88'

Стадион: Allianz Arena, 75000 томошабин

Бош ҳакам: Frank Willenborg

45'
90'
46'  Арьен Роббен (Франк Рибери)
46'  Томас Мюллер (Серж Гнабри)
55'  Давид Алаба (Ренату Саншеш)
56'  Франк Рибери
90'  Хамес Родригес
10'  Алассан Плеа
10'  Йонас Хофман
16'  Ларс Штиндль
16'  Йонас Хофман
66'  Ларс Штиндль (Денис Закария)
74'  Флориан Нойхаус (Патрик Херман)
78'  Йонас Хофман
83'  Торган Азар (Ибраима Траоре)
88'  Патрик Херман
88'  Кристоф Крамер
90'  Денис Закария


Бундеслига, 7-тур.

Бавария – Боруссия М 0:3 (0:2, 0:1)

«Альянц-Арена»

Голлар
: 0:1 – 10 Плеа, 0:2 – 16 Штиндль, 0:3 – 88 Херрманн.

Бавария – Нойер, Зюле, Алаба (Саншеш, 55), Киммих, Хуммельс, Роббен (Рибери, 46), Алькантара, Горетцка, Хамес, Левандовски, Мюллер (Гнабри, 46).

Боруссия М –Зоммер, Гинтер, Вендт, Ланг, Эльведи, Хофманн, Крамер, Нойхаус (Херрманн, 74), Азар (Траоре, 83), Плеа, Штиндль (Закария, 66).

Огоҳлантиришлар: Рибери (56), Хофманн (78), Закария (90), Хамес (90).

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика