

Бельгиялик футболчи яқин вақтлар ичида "Наполи" билан шартнома имзолайди. Трансфер суммаси 35+5 млн еврога баҳоланмоқда.
Бу футболчининг Италиядаги учинчи жамоаси бўлади. Бунга қадар у "Интер" ва "Рома"да ҳаракат қилган.
Айни дамда "Наполи"ни "Интер"даги собиқ устози Антонио Конте бошқармоқда.
Лукаку ўтган мавсумни ижара асосида "Рома"да ўтказди ва 33 ўйинда 12 гол урди.



