UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  0 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  4 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  2 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  6 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1

Бугунги куннинг энг яхши 50 нафар ёш футболчиси Янгиликлар

Бугунги куннинг энг яхши 50 нафар ёш футболчиси

Бугунги кунда майдонда ўз иқтидорини намойиш эта олаётган ҳамда келажакда катта умидлар билдирилаётган 50 нафар ёш иқтидор соҳиби билан танишамиз.

50. Эшли Филлипс ("Блекберн Роверс"), 17 ёш (чапақай). "Блекберн Роверс" ҳимоясидаги етакчилардан бири.

49. Чарли Сетфорд ("Аякс"), 17 ёш. "Аякс" академиясининг энг катта иқтидорларидан бири.

48. Такуё Накаи (Пипи), 19 ёшли япониялик футболчи Осиё футболининг келажаги порлоқ футболчиларидан бири сифатида қаралмоқда.

47. Арнау Мартинес ("Жирона"), 19 ёшли ҳимоячи жорий мавсум Ла Лиганинг кашфиётларидан бирига айланди.

46. Шола Шоретир ("Манчестер Юнайтед"), 18 ёш. "Юнайтед" тарихида еврокубокларда майдонга тушган энг ёш футболчи саналади. Шола Европа лигаси доирасида "Реал Сосьедад"га қарши баҳсда дебют қилганди.

45. Матеус Насименто (Ботафого), 18 ёш. Бразилия футболининг қимматбаҳо жавоҳирларидан бири. Ушбу марказий ҳужумчига "Реал" қизиқиш билдирмоқда.

44. Жейми Байно-Гиттенс (Боруссия Дортмунд). 18 ёшли англиялик вингер Дортмунднинг "Боруссия" клубида тўп тепади.

43. Хулио Энсисо (Брайтон), 18 ёш. У Мигель Aлмирон билан бирга Премьер-лигада тўп тепадиган икки парагвайлик футболчидан бири саналади.

42. Маркиньос ("Арсенал"), 19 ёш. "Aрсенал"нинг бразилиялик ўнг қанот вингери.

41. Рико Льюис ("Манчестер Сити"), 18 ёш. “Шаҳарлик” ёш қанот ҳимоячиси иккала қанотда ҳам ўйнай олади.

40. Кобби Майну ("Манчестер Юнайтед"), келиб чиқиши ганалик бўлган инглиз ярим ҳимоячиси иккала оёғида бирдай тўп тепа олиши ажралиб туради.

39. Витор Роке ("Атлетико Паранаенсе"). 17 ёшли бразилиялик туғма ҳужумчи

38. Уилфрид Гнонто ("Лидс Юнайтед"). Италиялик ҳужумчи 19 ёшидаёқ “адзуррилар” сафида майдонга тушишга улгурди.

37. Анжело Габриэль (Сантос), 17 ёш. "Сантос"нинг яна бир ёш бразилиялик ҳужумчисининг ўйин услуби техник жиҳатдан "Реал Мадрид" футболчиси Родригога ўхшайди.

36. Мало Густо ("Лион"). 19 ёш, ўнг қанот ҳимоячиси, майдондаги ҳаракатлари орқали ўзидан катта ёшлилар билан бемалол беллаша олади.

35. Маркос Леонардо (Сантос), 19 ёш. Бразилиялик марказий ҳужумчи. "Сантос"да уни "янги Пеле" деб аташади.

34. Лиам Делап ("Сток Сити"), 19 ёш. "Манчестер Сити"га тегишли марказий ҳужумчи ижара асосида "Сток Сити"да тўп тепмоқда.

33. Фабио Миретти ("Ювентус"), 19 ёш. Ярим ҳимоячини афсонавий Андреа Пирлога қиёслаш мумкин.

32. Райан Ист (Лион). 19 ёшли Ист "Лион"нинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. Унинг ўйин услуби Набил Фекирни эслатиб юборади.

31. Давид Калокох ("Аякс"). Унинг бўйи 1,86 метрни ташкил этади ва у эндигина 17 ёшга тўлган. “Аякс” ёшлар академиясидан чиққан бу йигитчанинг ҳаводаги курашларда имконияти юқори.

30. Майлз Льюис-Скелли ("Арсенал" U18), 16 ёш. Йигитча шу ёшидаёқ аллақачон "Арсенал"нинг асосий жамоасида майдонга тушишга улгурди.

29. Кастелло Лукеба (Лион). "Лион"нинг 19 ёшли орқа чизиқ вакили янги Умтити сифатида қаралмоқда.

28. Муҳаммад Алли Чо (Реал Сосьедад), 18 ёш. Ла Лигадаги энг умидли ёш футболчилардан бири.

27. Алекс Скотт (Бристоль Сити), "Бристол"нинг 19 ёшга тўлган келажаги порлоқ саналаётган футболчиси.

26. Пол Ваннер ("Бавария"), 17 ёшли йигитча ўсмирлик чоғидаёқ Чемпионлар лигасида дебют қилишга улгурди.

25. Жоржио Скальвини ("Аталанта"), 18 ёшли италиялик ёш ярим ҳимоячи ажойиб ўйин услубига эга.

24. Итан Нванери ("Арсенал"). Рўйхатдаги энг ёш футболчи. Итан 15 ёшу 181 кунлигида Премьер-лигада майдонга тушган энг ёш футболчига айланди.

23. Алехандро Бальде (Барселона), 19 ёшли қанот ҳимоячиси Хави бошқарувидаги “Барселона” жамоасининг асосий таркиб ўйинчиси бўлиш билан бир қаторда Испания терма жамоаси билан Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам ўз ўрнига эга бўлди.

22. Айман Карри (ПСЖ). 19 ёшли француз ярим ҳимоячиси жисмоний ҳолатининг юқорилиги билан майдонда ажралиб туради.

21. Жоао Велозу ("Бенфика"), 17 ёшли португалиялик ярим ҳимоячи терма жамоадаги юлдузларга муносиб ўринбосар сифатида қаралмоқда.

20. Лукас Гурна-Дуат ("РБ Зальцбург"), 19 ёшли истиқболи порлоқ француз ярим ҳимоячиси.

19. Флориан Вирц ("Байер"), 19 ёшли йигитча немис футболидаги энг умидли футболчилардан бири ҳисобланади.

18. Хави Симонс (ПСВ Эйндховен), 19 ёшли футболчи Нидерландия терма жамоасида ўйнашга улгурган энг умидли ёшлардан бири.

17. Андреас Шьелдеруп (Нордшеланд), катта жуссага эга 18 ёшли норвегиялик ярим ҳимоячи.

16. Арда Гюлер ("Фенербахче"), 17 ёшли йигитча турк футболидаги энг истиқболли футболчилардан саналади.

15. Уоррен Заир-Эмери (ПСЖ). ПСЖнинг ёш француз юлдузи 16 ёшида Париж Чемпионлар лигасида “Маккаби Хайфа”га қарши майдонга тушишга ҳам улгурди.

14. Матис Тел ("Бавария"). 17 ёшли футболчи аллақачон мюнхенликлар сафида гол уришга эришди.

13. Чарли Патино (Блэкпул), 19 ёш. Келгуси ўн йилликнинг энг яхши инглиз ярим ҳимоячиларидан бири бўлиши кутилаётган футболчилардан бири.

12. Гаранг Куол ("Ньюкасл Юнайтед"), 16 ёш. Ёш йигитчанинг келажагини кўра билган "Ньюкасл" футболчини таркибига қўшиб олди.

11. Антонио Силва (Бенфика), 19 ёш. Португалиялик ҳужумчи навбатдаги Европа чемпионатида мамлакат терма жамоасининг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлиши кутилмоқда.

10. Карни Чуквуэмека (Челси), 19 ёш. Кўп қиррали ёш инглиз футболчиси Грем Поттер мураббийлигидаги "Челси" ярим ҳимоясида муҳим ўйинчилардан бирига айланмоқда.

9. Харви Эллиот ("Ливерпуль"), У майдондаги ўзига хос қобилияти туфайли Клопп мураббийлигидаги жамоа таркибидан ўрин эгаллади.

8. Алехандро Гарначо ("Манчестер Юнайтед"), 18 ёш. Аргентиналик иқтидор "Манчестер Юнайтед"да Криштиану Роналдунинг вориси сифатида кўрилмоқда.

7. Ромео Лавиа (Саутгемптон), 18 ёшли бельгиялик футболчи жамоасининг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

6. Юсуф Мукоко ("Боруссия Дортмунд"), 18 ёш. Дортмундликлар сафидаги илк голини 16 ёшида урган ҳамда немис футболида келажагига катта ишонч билдирилаётган ўйинчи.

5. Эндрик ("Палмейрас" — "Реал Мадрид"). 16 ёшли бразилиялик футболчи трансферлар бозорида роса талаш бўлди ва охир-оқибат, у қаймоқранг либосни танлади.

4. Гави ("Барселона"), 18 ёш. Каталония клубининг асосий таркиб аъзоси Қатардаги жаҳон чемпионатида гол урган энг ёш испаниялик футболчига айланди.

3. Бенжамин Сеско ("РБ Зальцбург" - "РБ Лейпциг"), 19 ёш. Жисмоний кўриниш жиҳатдан ҳам, келиб чиққан клуби — "РБ Зальцбург" бўйича ҳам Холандга қиёсланаётган истиқболли ҳужумчи 2023 йилдан немис клуби шарафини ҳимоя қилади.

2. Жамол Мусиала ("Бавария"), 19 ёш. Германиялик ёш футболчи “Бавария”нинг юлдуз футболчиларидан бирига айланиб улгурди.

1. Жуд Беллингем ("Боруссия Дортмунд"), 19 ёш. Дортмундлик ёш ярим ҳимоячи ўзига хос истеъдоди билан ҳозирданоқ дунёнинг топ клублари нигоҳида турибди.


Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика