UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Бугун Тошкентдаги "International" меҳмонхонасида ОФК Ижроқўмининг йиғилиши бўлиб ўтади Янгиликлар

Бугун Тошкентдаги "International" меҳмонхонасида ОФК Ижроқўмининг йиғилиши бўлиб ўтади

Теглар :  ОФКЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Россиядаги Жаҳон чемпионати пайтидаги учрашувлари чоғида ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилишини Тошкентда ўтказиш учун келишиб олишган эди.

Шу муносабат билан 24-25 сентябрь кунлари ФИФА ҳамда ОФКнинг мартабали меҳмонлари, хусусан ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ҳамда Бош котиб Дато Виндсор Жон бошчилигидаги делегация аъзолари пойтахтимизга ташриф буюришгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун пойтахтимиз ўзбек футболи тарихида биринчи маротаба бундай тадбирга мезбонлик қилмоқда. ОФК Ижроқўмининг навбатдаги йиғилиши айнан юртимизда ўтказилиши, ОФК ҳамда ЎФА ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлиги йўлида навбатдаги қадам вазифасини ўтаб бериши шубҳасиз.

ОФК Ижроқўмининг йиғилиши Тошкент шаҳридаги "International" меҳмонхонасида бугун соат 15:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика