UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  0 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  0 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  2 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  4 17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  3 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  2 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  3 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  1 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  7 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  6 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  41

Бугун СА “мотори” - Нарзулла Сайдуллаевнинг туғилган куни! Янгиликлар

Бугун СА “мотори” - Нарзулла Сайдуллаевнинг туғилган куни!

Бугун 10 февраль, championat.asia сайти ходими, таъбир жоиз бўлса “мотори”, Нарзулла Сайдуллаевнинг туғилган куни.

Журналистик фаолиятини айнан сайтимизда бошлаган Нарзулла қисқа фурсат ичида айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритди.

Бугунги кунда футбол журналистикаси йўналишида Нарзулла Сайдуллаевнинг ўрни бўлакча. У нафақат интернет журналистикаси, балки даврий нашрларда ҳам ўз мақолалари билан фаол иштирок этиб келяпти.


Фурсатдан фойдаланиб, Нарзулла Сайдуллаевга бундан кейинги фаолиятида ҳам ижодий баркамоллик тилаймиз. Қалами ҳамиша ўткир бўлсин. Шахсий ҳаётида эса ўз жуфтини шу ойнинг ўзидаёқ топишини тилаб қоламиз.

СА ва ОС ижодий ходимлари!


Шу ўринда Нарзулланинг сайтимизга қандай келиб қолганлигини бир эслаймиз. 

“Футболга 11 ёшимдан буён қизиқаман. 2001 йил бўлиб ўтган Ўзбекистон - Хитой Тайпейи (7:0) учрашуви туфайли футболга қизиқиб қолганман. Ўша ўйинда боши билан 4та гол урган Жаъфар Ирисметов ҳозирга қадар мен учун энг яхши футболчи бўлиб қолади.

2010 йилнинг ёзги таътилида бўш вақтим кўп бўлгани туфайли sports.ru сайтида ўз блогимни очишга қарор қилдим. Асосан Ўзбекистон футболи ҳақидаги хабарларни жойлаб бордим.

“Пахтакор” аъзоси бўлган Одил Аҳмедов ҳақида фотомақола тайёрлаш ғояси туғилди. Шунда Одилнинг кўплаб расмларини қидириб топдим. Уларнинг кўпини клуб расмий сайтидан олгандим.


Шу боис сайт админига блог очганимми ўша ерда "pakhtakor.uz" расмларидан фойдалансам майлими мазмунидаги хат юборганман. Жавоб ижобий бўлган.

Фотомақолам чиққанидан бир кун ўтиб почтамга хат келган: “Фотомақолани кўрдим, зўр чиқибди. Янги сайт очиляпти ишлайсанми? Нодирхўжа Юлдашев”. Очиғи тажрибам йўқлигини айтдим, лекин футболга жуда қизиқишимни маълум қилдим. Нодир ака секин-секин ўрганасан деб айтдилар.

Ҳали “chаmpionat.uz” сайти ишга тушмасдан туриб унга боғланиб қолдим. Бошида асосан статистика ва жадваллар билан ишладим. Футбол ўйинларига бордим, фақат ТВ орқали кўрган ёки газетада мақолаларини ўқиган журналистлар билан танишдим...

Устозлар орттирдим, ҳозирга қадар ўқишда, уқишда, ўрганишда давом этаяпман. Бунинг учун барчага раҳмат айтаман, биринчи навбатда Нодирхўжа Юлдашевга”, - дейди Н.Сайдуллаев.  


Ош қачонлигини айтарсиз, бехабар қолиб кетмайлик...

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика